3:08

Кечиримли бўлайлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи муҳлислар. Сизлар билан яна радио эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят шодмиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масиҳни хочга михлаган пайтда, Унинг юрагида ҳеч кимга нисбатан хафагарчилик ёки ғазаб бўлмаган эди. У Гулгота тепалигида тўпланган барча инсонлар қатори сиз билан мени ҳам севди ва ҳар биримизга нисбатан кечиримли бўлди.

Келинг азиз радио тингловчи, Раббимизнинг хочдан туриб ердагиларга нисбатан қарата айтган гапларини биргалигда эслаб кўрайлик. Манашу хочдан туриб айтилган гап ҳар бир инсонни юрагини юмшатиб юборишга қанчалик қодирлигини кўрайлик. Ушбу гап Луқо китобининг 23: 34 оятида ёзилган. “ Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар,-дер эди”.

Азиз тингловчи, худди шундай кечиримни ўзингизга энг яқин бўлган инсон учун айта олармидингиз? Тўғри ҳозир ҳа деб жавоб бериш унчалик қийин бўлмаса керак. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ хочда осилиб қийналиб турган вақтида айнан шу гапларни ерда уни кузатиб, нафақат кузатиб балки Раббимизнинг устидан кулиб турган инсонларга нисбатан айта олди. Сиз-чи азиз дўстим?

Жаҳлингиз чиқиб турган пайтда яқин биродарингизга ёки турмуш ўртоғингизга нисбатан шу гапларни айта оласизми? Агар айта олсангиз демак сиз кечиримли биродарсиз, лекин аксинча бўлса хали Худованддан ибодан орқали кечиримли бўлишни сўрашингиз лозим. Азизлар, ҳозир сизлар билан айнан кечиримли бўлиш ҳақида суҳбатлашяпмиз.

Лекин ўзим ҳақимда хаёлан фикр юритиб турибман. Мен-чи азизлар, кечира олармидим? Юқорида айтиб ўтганимиздек ҳа деб жавоб бериш мен учун ҳам унчалик қийин эмас. Тўғриси бу жавоб учун ҳеч ким мени юрагимни текшириб кўролмайди. Лекин ҳақиқатни билувчи Раббимиз Худованд доимо ҳар бир қадамимиздан хабардор. Бошқа биродарлар каби мен ҳам кечиримли бўлишга муҳтожман.

Шундай экан азизлар келинг, бир биримиз учун доимо ибодатда бўлайлик. Азиз радио тингловчи, кечиримли бўлиш ёки аксинча бировни кечира олмаслик биз масиҳийларнинг ҳаётида жуда жиддий холат. Бировга нисбатан кечирим бераолмаслик ҳар биримизнинг руҳий ҳаётимизда муҳим ўринларни эгаллайди. Азиз биродар, агар юрагингизга бугун Худованд кечиримли бўлиш ҳақида гапираётган бўлса Худовандга қулоқ беринг.

Керак бўлса Отамизнинг олдида тавба қилиб, айнан Худованд ҳар биримизга кўрсатган инсонлар олдига борайлик. Биргаликда ибодат қилайлик. Шунда шайтоннинг яна бир хийласини енгиб Худованд томонга олға қадам ташлай бошлаймиз. Сиз хафа қилган, ёки сизни хафа қилган инсонлар бугун бор, ёнингизда турибди. Эртага нима бўлишидан эса ҳеч ким кафолатланмаган. Азиз биродарлар, Отамиз Худованд ҳар биримизни алоҳида марҳаматласин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top