3:49

Худога бўлган севги

MP3

Хар қандай инсонга ўзи истамаган холатда ёмон фикрлар келиши турган гап ва кўпинча бу ҳақида ҳеч кимга билдирмасликка уриниб кўрамиз. Ҳамма одамларда шундай бўлади. Ҳатто ўз ота оналаримизни, яқинларимизни хамда оила аъзоларимизни хам алдаш бизнинг қўлимиздан келади, бироқ Худони биз алдай олмаймиз. Худованд ҳаммасини кўриб туради. “Фарзийлар ва Қуддусдан келган айрим уламолар Исонинг ёнига тўпландилар. Улар Исо шогирдларининг баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари билан нон еяётганларини кўриб, таъна қилдилар.

Сабабки, фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота боболарининг урф одатини сақлаб, қўлларини яхшилаб ювмай ҳеч овқат емайдилар. Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, коса, товоқ, қозон, курси ювиш билан боғлиқ кўпгина удумларга риоя қиладилар. Шундай қилиб, фарзийлар ва уламолар Исодан: Сенинг шогирдларинг нега ота боболар урф одатини сақламайдилар? Нима учун ювилмаган қўллари билан нон ейишади? деб сўрадилар”(Марк 7:1-5) Одатта фарзий камбағал одамга пул берганда, ҳамма унинг нияти ҳақида билишларига, маъбад хазинасига пул солаётганини ҳамма кўришларига у ишонч ҳосил қилиши керак эди.

У ҳаммани олдида ибодат қилишни яхши кўрарди, токи ҳар бир одам уни кўрсин. Қонунга риоя қилиш учун у қилган барча ишларининг ўзи, яъни садақа бериши, ибодат қилиши ёмон эмасди, лекин уни юрагининг муносабати муҳим эди. У эса нотўғри эди. У эса буни, гуноҳларидан қутқарадиган Худога ишонганидан қилмасди. Аксинча. У ўзини Худога маъқул бўлиш учун у етарли даражада яхши, деб ўйларди ва у қандай яхши эканини одамлар кўришини хоҳларди.

Фарзийлар Исонинг шогирдларини айблардилар, чунки улар Худога яроқли бўлиш учун фарзийлар айтган нарсаларнинг ҳаммасини ҳам бажармасдилар.

Фарзийлар, Худо Мусога берган дастлабки қонунга деярли юзлаб қонунларни қўшган эдилар. Бу қонунларни ҳеч ким бажаролмасди. Бироқ фарзийлар, одамлар буни қилишлари шарт, деб айтишарди ва ўзлари ҳам қонунни бузганлигига қарамасдан, қонунни бузган одамларни айблашарди. Улар гуноҳкорларга нисбатан раҳмсиз эдилар. Улар овқат ейишдан олдин қўлларни, идишларни ва курсиларни ювиш каби урф одатларни бажараётганликлари учун ўзларини мақташарди. Бироқ Худованд уларнинг юрагидаги бутун ёвузликни кўриб турганини улар тушунмасдилар ёки аксинча бу нарса уларни умуман безовта қилмас эди.

Бугунги кунда хам ўзини диндор қилиб кўрсатадиган одамлар бор. Улар ўзларига ўхшамаганларни танқид қиладилар. “Исо уларга шундай жавоб берди: Ишаъё пайғамбарнинг каромати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри келади, мана унинг китобида Худо нима деган: “Бу халқ Мени ҳурматлар тилида, лекин дили эса Мендан узоқдур” (Марк 7:60). Исо, Ишаё яҳудийлар ҳақида гапирган сўзларини айтди. Оғзилари билан улар Худо ҳақида кўп яхши нарсаларни гапиришарди, бироқ юракларида эса улар Уни севмас, Унга ишонмас ва Унинг Каломини бажармас эдилар. Хурматли радио тингловчи келинг Раббимиз Исо масихга чин юракдан ишонайлик. У бизни қандай кўришни истайди. Шундай бўлишга харакат қилайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top