3:26

Бирга ибодат қиламиз 24

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар.Бугунги эшттиришимиш орқали сизларга ибодатни хар биримизнинг хаётимизда қанчалик мухимлиги хақида гапирмоқчимиз. Хар бир Масихий биродарнинг хаётида ибодатмухим ўрин тутади. Хар биримиз телевезор орқали киноларда ёки хаётда хам водалазларни кўрганмиз. Уларнинг вазифаси денгиз тубига шунғиб, у ердаги хаётни ўрганишдир.ёки нимадир излаб топишдан иборат бўлади. Албатта хар биримиз бир марта бўлса хам денгиз тубига шунғиб кўришни орзу қиламиз. Лекин водалазларнинг мехнати қанчалик оғир эканлигини иккинчи томондан хавфли эканлигини кўз олдимизга келтиришимиз бир мунча қийинроқдир.

Бундай деб айтишимизга сабаб денгиз тубида одамзод нафас олиши учун хаво йўқдир. Лекин водалазлар махсус кийимларда ва хаво тўлдирилган идишларда денгиз тубига шунғишади. Агар уларда шу хаво тўлдирилган идишлар бўлмаганида уларнинг хаёти хам фожеали тугаган бўларди. Хавонинг қанчалик мухимлигини водалазлардан сўраш мумкин. Хар бир Масихий биродарнинг хаётида хам ибодат худди шу кислороддек зарур. Биз хаммамиз хозир шундай қийин бир даврда яшаяпмизки бирон ишни тўғри қилиш ёки кимнидир хурсанд қилиш энг мухими Худовандни хурсанд қилиш бир мунча мушкулдир.Биз хар биримиз гунохга тўлиб тошган дунёда хаёт кечираяпмиз, қайсики бизни ўз домига тортадиган. Шунинг учун хам тинимсиз Худовандга илтижо иботат қилишимиз ва унга ишонишимиз зарур экан.

Ибодат биз учун нафас оладиган хаво дек зарур. Бундан ташқари Худовандга доимо ибодат орқали мурожат қилиб У билан сухбатлашиш қанчалик ёқимли. Ьалки кўп чилигимиз бу хақида яхши билишимиз мумкин. Хатто ибодатларимизга Худодан жавоб олиб яхши натижаларги эришаётган бўлишимиз хам мумкин. Ўйлаймизки айримларимиз жуда кам ибодат қиламиз шуннг учун хам Худога нисбатан ишончимиз камроқ. Биз ибодатни худди хохлаган пайтимизда истимол қиладиган музқаймоқдек қабўл қилмаслигимиз керак. Худовандга мақбўл бўлиб яшашимиз учун ибодат хар биримизга хаводек зарур. Худованд бъазида хаётимизда шундай йўл тутадики, шу муаммо орқали биз унга кўпироқ ибодат қилишимизни истайди. Лекин кўпинча биз буни навбатдаги муаммолардан бири деб унчалик эътибор қилмаймиз.

Худованд истайдики хар доим биз хар бир иш ёки бошқа режалар учун хам Унга мурожат қилиб Унинг мархаматини сўрашимизни. Агар хаётингизда нимадир сизни қийнаётган бўлса, ёки сиза қандайдир хеч кимга айтолмайдиган гапларингиз бўлса бугуноқ қолаверса хозироқ Худовандга топширинг.Фақатгина У сиздаги хамма оғирликларни олиб ташлайди. Шунинг учун хам биз Уни буюк ва қудратли Худованд деб айтамиз. Хайр хурматли биродарлар келгуси эшттиришларимизда учрашгунча омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top