Албатта ибодат Худонинг марҳаматини миннатдорчилик билан тан олишни ўз ичига олади. Худодан доимо Унинг марҳаматини сўраб, Унинг шу вақтгача берган баракалари учун Ундан миннатдор бўлмаслик ношкурлик бўлар эди. Бундай ношукур одам, Худодан яна қандай қилиб ўз ибодатларига, бошқа кўплаб жавобларни кутиши мумкин. Биз манашу гапларимизга аниқлик киритиш юзасидан Муқаддас китобдан айрим оятларни келтириб ўтишимиз мумкин. Масалан: “Эй жоним, Худовандни олқишлагин, унутма унинг бирон-бир эҳсонини!” ушбу айтилган гапларни сиз Забур китобининг 102 саноси 2 оятидан топишингиз мумкин. яна бир мухим оятлардан бири: “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида минннатдорчилик билан изҳор қилинглар” Бу оят эса хаммамизга яхши таниш бўлган оятдир, буни Филиппликларга мактубининг 4 боби 6 оятидан топиш мумкин.
Албатта хар биримиз ибодат қилган пайтимизда имон билан гапришга ўрганишимиз лозим. Бу низомнинг сири Луқо китобининг 11боби 5 оятдан 23 оятларгача, шунингдек 18 бобида 1 дан 8гача бўлган оятларда яққол очиб берилади. Бундан ташқари Матто китобининг ўнеттинчи боби йгирманчи оятида шундай деб айтилади” “Агар бир хантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди. Яна ишонч билан ибодат қилишимиз кераклиги тўғрисида, Матто китобининг йгирма биринчи боби йгирма иккинчи оятида хам ўқишимиз мумкин. “Сизлар ибодат қилиб, ишонч билан нимаики сўрасангиз, эришасизлар”. Ёқуб мактубининг бешинчи боби, ўн олтинчи оятида айтадики “Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир”.
Шунинг билан бирга хар биримиз муқаддас каломни ўқиб ўрганиш пайтларимизда хам доимо Худованд бизга йўл кўрсатувчи бўлишини сўрашимиз лозим. Баъзи дўстларимиз ўқиган пайтларида хеч нарса тушинмаётганларини айтишади. Агар сабабини синчиклаб сўраб кўрсангиз калом ўқишни ибодатсиз бошлаганлари маълўм бўлади. Агар Худонинг Каломида бизнинг тушунишимизга қурбимиз етмайдиган бирон нарса учраса, барибир унга ишонишимиз керак. Сабаби бу барибир Худованднинг каломидир. Ҳаттоки баъзида Худонинг Каломига бўйсуниш қийин бўлса-да, биз унга бўйсунишга азм-қарор қилишимиз керак.Бизнинг хар бир ибодатимизга Худованд албатта жавоб бергиси келади. Баъзи пайтларда ибодатларимизга жавоб ололмасак албатта рўхий хаётимизни текшириб чиқишимиз керак. Балки қайсидир жойда Худовандга мос келмайдиган иш қилгандирмиз.
Албатта хар доим хам шундай бўлавермайди. Балки қайсидир пайтларда имонимиз етишмай қолиши хам мумкин. Лекин хеч қачон ва хар қандай шароитда хам шуни яхши билишимиз керакки, Худованд тирик ва У Ўз фарзандларининг илтижоларини эштишга тайёрдир. Азиз радио тингловчи биродарлар бизларнинг ибодатимиз хар доим ўзимиз учун ёки оиламиз учунмас,балки бошқа инсонлар учун хам айниқса хали нажотга эришмаган яқинларимиз учун хам бўлиши керак. Она юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги хам бизларнинг ибодатларимиз орқали Худовандга етиб бориши керак деб ўйлаймиз.