Ассалому алайкум Хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун таёрланган эшттиришларимиздан бири.Энди Масиҳ издошларининг бурчларидан бири Исо Масиҳ Қонининг поклантирувчи кучига ишониш орқали гуноҳларга кечирим олиш хабарини тарқатишдир. Барча имонлилар нажот Хушхабарини тарқатишлари мумкин ва тарқатишлари шарт.Қандайдир сабабга кўра Тўма Исо шогирдларига зоҳир бўлган биринчи йиғилишда қатнашмаган эди. Балки у қаттиқ хафа бўлгандир ёки Исо хочга михлангандан кейин келажак учун қандайдир режалар тузишга эҳтиёж йўқ деб ўйлаган бўлса керак.
Бир хафта давомида шогирдлар унга Исони тирик кўрганлари ҳақида гапиришган, лекин у уларга Исони ўзи кўрмагунича ва Унга тегмагунича ишонмаслигини айтган. Тўма ишончсиз эмасди ва Исога нисбатан ҳеч қандай душманлиги хам йўқ эди, лекин у иккиланадиган одам эди. Биринчи зоҳир бўлгандан кейин бир хафта ўтиб, шогирдлари яна ўша ерда йиғилишди ва Тўма бу сафар улар билан бирга эди. Шу куни Исо яна уларга зоҳир бўлди. Раббимиз Тўмага ишонмагани учун танбеҳ бермади, лекин ўзи истаганидек барчасини текшириб кўришини, ҳақиқатдан олдида тирик Масиҳ турганига ишонч ҳосил қилишини таклиф қилди.
Раббий одамнинг қаътиятли табиати билан иш кўрганда, у билан хушмуомила ва мулойим бўлар эди. Бизнинг билишимизча, Тўма Раббийга тегмаган, лекин Унинг олдида тиз чўкиб, Уни ўз Раббийси ва Худо деб атаган. Муқаддас китобда шундай оятлар ёзилган: «Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар!», — деди Раббий Исо Масих.Ҳаворий Павлус бу ҳақида кейинчалик шундай деган: «Биз кўриш билан эмас, эътиқод билан яшаймиз».Хат ёзаётганингизда ҳаммасини тўлиқ қилиб ёзишга ҳаракат қиласиз, лекин баъзан вақт ва жой чегаралангани учун энг муҳимларини ёзишингизга тўғри келади.
Одамлар бўш қабрнинг маъносини тушунишлари Худо учун жуда муҳимдир. Юҳанно Хушхабарни ўқиётганлар, Исо ҳақиқий Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ва Унга ишонганлар абадий ҳаётга эга бўлишларига ишонишлари муҳимдир. Ҳеч қандай шубҳасиз, Исо шогирдларига хизмат қилишлари учун барча муҳим кўрсатмаларни ва барча муҳим ҳақиқатларни очиб берди. Биз Исо ҳақида китоблар ёзилса, оламга сиғмаслиги ҳақида эшитганмиз, балки қайирлардадир ўқиганмиз. Юҳанно ўз Хушхабарини Муқаддас Руҳнинг ёрдамида ёзаётганда, у Масиҳнинг илоҳийлигини исботлайдиган якуний далилларни танлаб олган.
Масиҳнинг қайта тирилиши ва у билан боғлиқ тафсилотлар энг асосий ҳодисадир.
Бу Хушхабарни ибодат билан ўқиш Исо Масиҳнинг нажот ишончига ва шу билан бирга абадий ҳаётга олиб келади.Хар бир Масихга ишонувчи киши гуноҳлари кечирилганига ишонч ҳосил қилган холда сизда ўрнашган Масиҳнинг кучидан фойдаланишни бошланг. Сиз янги ҳаётингизда Унга имкон берсангиз, У сизни ўзгартиради. Чунки У адолатли ва шу билан бирга қудратли Худодир. Хурматли бугунги сухбатимизни шу ерда якунлаймизда. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз. Худованднинг тинчлиги доимо сизларга ёр бўлсин.