3:48

Фақат Худованд яратувчидир 4

MP3

Коинот ўзидан-ўзи пайдо бўлган, деб ўйлаш, аҳмоқлик бўлар эди, бироқ у мустақил тараққий қила олади ва сақлана олади, деб ўйлаш, ундан баттароқ аҳмоқлик бўлар эди. Ишойя пайғамбар китобининг 40:6 хамда 31 оятларида Худо сақловчи сифатида тилга олинади. Янги Аҳд Масиҳнинг қўли фақат дунёни яратишнигина таъминлаб қолмай, дунёни сақлашни ҳам таъминлашини кўрсатади. “Борлиқ мавжудот Унинг соясида мавжуддир”. Колосаликларга 1:17. “У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асрайди” — деб ёзилган. Кўпчилик дунёвий одамлар дунёни тасодиф бошқаради, деб таъкидлайдилар.

Бошқа кўпгина ҳоллардаги каби, бу ерда ҳам иблис инсон онгини ожиз қилиб қўйган. Қайси бирига ишониш осон: бу мураккаб Коинот ожиз кучлар таъсирида ҳаракатланишигами ёки ҳар нарсадан хабардор Қодир Худо Коинот устидан ҳокимлик қилиб, унинг ҳаракатининг йўналишини аниқлашигами? Ёзувлар бизга Худони Коинотнинг улуғ ҳокимлиги ҳақида очиқ-ойдин айтади. “Худованд тахтини осмонда қурган, Унинг салтанати бутун коинотга ҳокимдир”- дейди Забур китобининг 102:19. Ибтидо 3:1-19 да биз одамларга, шайтонга ва ерга нисбатан Худонинг ҳукмрон қўлини кўрамиз. У ерда одамнинг Худонинг олдидаги жавобгарлиги ҳақида аниқ айтилган.

Ибтидо китобининг 6-бобида инсон нопоклигининг тараққийсининг тарихи ва бутун дунё бўйича сув тошқини кўринишини олган бундан кейинги Худонинг ҳукми кўрсатилган. Бу Худонинг ҳокимлиги қудрати ҳақидаги тўғридан-тўғри ваҳийдир. Бундан ташқари Худонинг ҳокимияти Ибтидо 9 бобда эслатиб ўтилган Унинг Нуҳга берган амрлари намойиш этади. Худонинг дунё устидан ҳокимлигини Дониёл пайғамбар тан олган. Худо бизни яратган, шунинг учун биз Унга тегишлимиз ва У биз билан Ўзи хоҳлаганича муомала қилиши мумкин. Худонинг чекланмаган ҳокимлигини ва одам иродасининг эркинлиги ҳақидаги Муқаддас Китобдаги таълимотни бизнинг чекланган онгимизнинг англаб етишга қурби етмайди.

Муқаддас Китоб: “ Сир сақлангани Эгамиз Худоники, очиб берилгани эса асрлар охиригача бизники ва ўғилларимизники…” Худонинг барча нарсалар устидан ҳокимлиги ҳамда инсоннинг эркинлиги орасидаги ўзаро алоқа айнан ўша сир сақланганга, Худога тегишли нарсаларга алоқадордир. “Эй инсон, сен кимсанки, Худога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга: “Мени нима учун бундай ясадинг?” – дейдими? Кулол худди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, бошқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми? Римликларга 9 : 20 ,21.Худони билиб Унга умид боғлаган одам учун бу ерда тушкунликка тушишга асос йўқ; аксинча, қувонишга сабаб бор, чунки биз, коинотнинг чексиз Ҳокими – муқаддасликда ва севгида комил бўлган Зот эканлигини биламиз.

Худо бизни ва дунёдаги бошқа ҳамма нарсани яратган, шунинг учун биз ҳеч қандай жонивордан ёки махлуқдан қўрқмаслигимиз керак. “Худованднинг фариштаси мўминлар атрофида қароргоҳ қурган, Ундан қўрққанларни Ўзи халос этади” Забур 33:8. Келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top