3:34

Воизлик 46

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Бугунги эшттиришимиз орқали биз сизлар билан Раббимиз Исо Масих қандай қилиб васвасага солингани тўғрисидаги ваъзимизни давом эттириш мақсадидамиз. Иблис Раббимизга шоҳликки ҳеч қандай меҳнатсиз, бори йўғи унинг олдида бир лаҳзагина сажда қилиш билан эришишни таклиф қилди. Исо Масиҳ бу ерда ҳам иблисни енгди: “Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: “Эганг – Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, деб ёзилган”-деб айтди.

Ушбу оятни Матто китобининг тўртинчи боби, ўнинчи оятидан ўқишингиз мумкин. Иблис Исо Масиҳни тарк этди, “фаришталар эса келиб, Исога хизмат қила бошладилар”.Матто 4:11. Исо Масиҳ саҳрода иблис устидангина эмас, бу дунё зиддиятлари устидан ҳам ғалаба қозонган, деб тушунишимиз керак. Одам гуноҳ қилган кундан бошлаб инсон ва табиат орасида буюк адоват юзага келди. Исо Масиҳ ҳақида “У саҳрода ҳайвонлар билан бирга яшади”, яъни табиат билан уйғунликда яшади, дейилган. Яҳё Чўмдирувчининг доимо атрофида бўлган ва хизматида доим ёрдам бериб юрган шогирдлари бор эди.

Исо Масиҳни кўрган Яҳё Чўмдирувчи ўзининг икки шогирдига: “Мана Худонинг… Қўзиси”,-деди. Шогирдлар устозларининг сўзига қизиқиб қолиб, Исонинг олдига келдилар, уларнинг исмлари Идрис ва Юҳанно эди . Бу учрашувдан сўнг Идрис акаси Шимъўнга: “Биз Масиҳни топдик”, — деди. Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо эса унга тикилиб: “Сен Юнус ўғли Шимъўнсан-ку, сен Кифа яъни Тош деган ном оласан, -деди” Жалилияга йўл олиб, Исо Филиппни учратди ва уни Ўзининг орқасидан боришга даъват этди. Филипп Масиҳ ҳақида ўзининг дўсти Натаниэлга сўзлаб берди, бироқ дўсти унга ишонмади.

Фақат Филиппнинг қатъийлигигина Натаниэлни ишонтирди ва у Исони бориб кўришга рози бўлди. Исо Масиҳ Натаниэл қиёфасида ҳақиқий исроилликни кўргани, Натаниэл эса: “Устоз, Сен Худонинг Ўғлисан, Сен Исроилнинг Подшоҳисан!” деб Унинг инсоний ва Илоҳий табиатини кўргани жуда қизиқ. Бу таърифлашда: Рабби (Устоз) ва Исроилнинг Подшоҳи – инсоний табиат; Худонинг Ўғли – Илоҳий табиат-демакдир. Бу беш шогирд Исонинг содиқ издошлари бўлдилар, уларни У билан бирга Жалилиянинг Кана шаҳридаги никоҳ базмига таклиф қилдилар.

Исонинг ижтимоий хизматининг асосий мақсадлари: таълим бериш, ёрдам бериш, энг асосийси эса Ўзининг жонини дунё гуноҳлари учун қурбонга келтириш эди. Исо бундай хизмат фақат Унинг орқасидан эргашганларга ёрдам бериши мумкинлигини билар эди. Шу сабабли У одамларни кўнгилли равишда Ўзининг шогирдлари сафига қўшилишга даъват этар эди. Хурматли радио тингловчи мухлислар, Раббимиз Исо Масих хеч қандай васвасага енгилмаганлиги хар биримиз учун яхши тушунарлидир. У шу бардош бериш орқали Ўз отасининг мархамтига сазовор бўлди. Худованд хар биримиздан хам худди шундай сабр тоқатни талаб этади. Хурматли тингловчи хар қандай сабр бардош Худованднинг мархаматига эришиш демакдир. Келгуси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top