3:32

Воизлик 56

MP3

Худованд, Юсуф оиласининг бошлиғи ва ҳокими бўлишни аниқ кўрсатиб берган эди. Бутун келажак Худога аёндир. У хаммамизнинг келажагимиздан бохабардир. Балким кимдир ўйлар менинг яширин қилиб юрадиган ишларим бор уни ўзимдан бошқа хеч ким билмайди деб. Балки ўундай хамдир. Лекин шу дўстимизга шундай деб айтгимиз келади. Худованддан хеч нарсани яшириб бўлмайди. Хаттоки У хали бировга гапирмаган ёки бўлмаса хали ўйлаб амалга оширмаган фикрларимизни хам бошидан охиригача билади.

Шунинг учун хам биз уни Худованд деб биламиз ва ишонамиз. “Юсуфнинг акалари оталарининг подаларини боқиш учун Шакамга кетишган эди. Шу вақт Исроил Юсуфга: акаларинг Шакамда мол боқишяпти. Кел, сени уларнинг ёнига юборайин,-деди. Хўп бўлади, отажон! — деди Юсуф. Сен бориб акаларинг ва подаларнинг ҳол-аҳволини билиб, менга хабар келтир, — деб отаси уни Ҳебрўн водийсидан жўнатди. Юсуф Шакамга қараб йўл олди. Юсуф ҳали яқинлашмасданоқ, акалари кўриб, Юсуфни ўлдиришга қасд қилдилар.

Бир-бировига: мана, ўша туш кўрувчи келяпти! Келинглар энди, уни ўлдирамиз ва бирон қудуққа ташлаймиз. Сўнгра йиртқич ҳайвон уни еб кетибди, деб айтамиз. Шунда унинг тушлари нима бўларкан, кўрамиз, — дедилар. Ўсмирни қудуқнинг ичига ташлаб кетишди. Қудуқ эса қуруқ, ичида сув йўқ эди. Шу пайт Мидиёндан савдогарлар карвони ўтаётган эди. Улар Юсуфни қудуқдан тортиб чиқардилар ва йигирма кумуш тангага исмоилийларга сотдилар. Улар эса Юсуфни Мисрга олиб кетдилар” “Шу орада Юсуфни Мисрга олиб боришган эди.

Фиръавн саройнинг маъмури ва соқчилар бошлиғи, Мисрнинг беги бўлган Пўтифар Юсуфни у ерга олиб борган исмоилийлардан сотиб олган эди”Ибтидо 39:1. Худованд Юсуфга ҳоким бўлишни ваъда қилган эди. Юсуф эса оиласи ва ватани билан ажралган холда энди эса Мисрда қул эди. Бироқ Худованд берган ваъдаларини охиргача бажаради. Худованд келажакда нима бўлишни билади. У Юсуфнинг келажагини олдиндан билган. У мени хам келажагимни билади. У сизларнинг келажагингизни хам билади. Хурматли радио тингловчи мухлис.

Юсуфнинг бошидан нималарни ўтқазганини хар биримиз жуда яхши биламиз. Унинг Мисрдаги хаёти давомида бошидан кўп қийинчиликларни ўтқазгани хар биримизга маълудир. Лекин Юсуф хар бир қийинчиликка Худованд томонидан юборилган деб ишонар эди. Бу хақиқатдан хам шундай бўлиб чиқди. Хама азобларга чидамли ва бардошли Юсуфни вақти соати келиб Худованд юксалтирди. Хурматли тингловчи Юсуфнинг хаётидаги воқйалар айнан хар биримизни хаётимизда юз бериши мумкин. Сизларга шуни ай тмоқчимизки шундай пайтларда охиригача чидамли бўлинг.

Худованд Ўз фарзандларини азобга қўйиб томошабин бўлиб ўтирмайди. Бизни то пишиб етилгунимизча кутади ва албатта бизнинг кўчаларимизда байрам бўлиши учун имконият беради. Агар Муқаддас китобнинг Бутрус китобини ўқиб кўрсангиз Охиригача чидаганлар қутилади деган оятни топишингиз мумкин. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top