Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан яна ғойибона бўлсада эфир орқали учрашиб турибмиз. Келинг бугунги эшттиришимиз орқали отамиз Худовандга қандай хизмат қилишимиз, тўғрироғи қандай хизмат қилаяпмиз шу тўғрисида гаплашсак. Худога шукур хозирги кунда кун сайин Ўзбекистонда хам тирик Худони қидираётган инсонлар кўпаймоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири, инсониятнинг Худовандга бўлган мухтожлигидир. Қолаверса биродарларимиз қилаётган хизматининг меваси десак хам бўлади.
Лекин шунга қарамай хозирги пайтгача отамизга қандай хизмат қилишни билмай яъни ўзларида қандай ином борлигини билмай иккиланаётган биродарлар хам топилади. Мен шундай биродарларга бир нарсани анниқ айтишим мумкинки мухтож инсонларга Хуш хабар етқазиш иноми хар бир инсонда бор, фақатгина уни тўғри ишлата билиш керак. Келинг Муқаддас китобга мурожат қилайлик. Мусо тоғда ўзининг қайин отасини қўйларини боқиб юрган пайтда Худованд уни хизматга чорлади.
Шунда Мусо Худовандга нима деганлиги хар биримизнинг эсимизда бўлса керак. Худовандим мен унчалик яхши гапира олмайман, истасанг бошқа одамни исроилликларни қўтқариш учун юборгин деган эди. Хурматли тингловчилар агар Худованд қайсидир хизмат учун сизни танлаган бўлса У хеч қачон адашмайди. Худди шунингдек Худованд Мусога деди мен сени танладим. Ўз Режамни сен орқали амалга оширишни хохлайман. Албатта Отамиз Худованд Мусога кўплаб Мўъжизалар намоён этди. Мусо қандай бахона қидирмасин Худованд Ўз айтганида турди.
Азиз биродарлар, Агар Худованд сиз ёки мен орқали нимадир қилмоқчи бўлса У албатта шуни биз орқали қилади. Уни кўз ўнгидан қочишни ёки яширинишни иложиси бўлганда эдики, нимадир ўйлаб топиш мумкин эди. Хурматли тингловчи Келинг Худони хизматидан қочмайлик аксинча чин юракдан ва хурсандчилик билан амалга оширайлик. Отамиз хар биримизни танлаб олган пайтда бизни айнан шу хизмат учун танлаганлиги анниқ. Тўғри бироз қийинчиликлар бўлиши мумкин, лекин отамиз биз кўтара олмайдиган юкни бизга бермайди.
Қандай яхши бутун дунёдаги инсоният Раббимиз Исо Масихга эргашса, инсонлар бирбирига мехр оқибатли бўлсалар. Шундай бўлиши учун тинимсиз ибодатда бўлмоғимиз керак. Худога мухтож бўлган инсонлар кўп, уларнинг олдига бормоғимиз керак. Бир биродаримиз шундай деган эди. Хеч бир инсон, менга Хуш хабар айтинглар деб бизни олдимизга келмайди. Аксинча биз уларни ёнига бормоғимиз керак, деган эди. Бундан ташқари айтган эдики, Инсонлар Худога мухтожман деб доимо йиғлайдилар лекин уларнинг кўзидаги ёшни биз кўрмаймиз, менга нажот йўлини кўрсатинглар деб бақирадилар лекин биз уларни овозини эшитмаймиз, шу овозни эштиш учун кўчага чиқиб инсонларни қалбига диққат билан қулоқ солинг, шунда Худованд хар биримизга мухтож инсонларни кўрсатади деган эди. Азизлар шу ерда сухбатимизга якун ясаб сизлар билан келгуси эшттиришимизгача хайирлашсак. Хайр омон бўлинг.