3:25

Воизлик 77

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз радио тингловчилар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан чексиз хурсандмиз. Бугунги эшттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Дунёда энг азиз инсонлардан бири бу хар биримиз учун ўз ота онамиздир. Халқ орасида шундай гап борки отанинг қарғиши жуда катта кучга эга. Ота ўз фарзандини нима деб қарғаса хаётида шу қарғиш ўз таъсирини кўрсатар экан. Муқаддас китобда фарзандлар ота онани хурмат қилиш кераклиги тўғрисида гап юритилади.

Балки менга шундай туюлаётгандир зомон ўзгарган сари инсонлар орасида қадир қиммат ва ота онага бўлган хурмат сустлашиб бораётгандек. Шахсан менга ўз отам шундай гапларни ёшлигимда айтиб бергани хали хануз ёдимда. Хар биримизга маълумки айниқса қишлоқ жойларда қиш фаслида қор қалин бўлганида томдаги қор куралиб сал пал енгиллаштирилади. Шундай вақтларда агар уй ичида ота ўтирган бўлса фарзанд томга чиқмаган ва қорни курамаган экан.

Бу отага чуқур хурмат юзасидан қилинган ишдир. Гуёки ота уйдалигида фарзанд томга чиқиши отанинг бошига чиқиш ва хаддан ташқари хурматсизликни билдирган. Бу билан ўзбек халқи ўз ота онасига бўлган хурмати қанчалик юқори эканлигини кўришимиз мумкин. Лекин хозирги кунда фарзандлар томонидан хурланаётган айрим ота оналарни хам учратишимиз мумкин. Азиз радио тингловчи шундай фарзандларга нима деган бўлардингиз? Мен хозирги тўқчилик замонда хам шундай инсонларни биламанки.

Агар қандайдир қимматроқ егулик сотиб олинса олдин фарзандлари еб тўйгунларича ота она бир тишлам хам еб куришмайди. Бундай холат кўпчилигимизда бўлиши мумкин. Балки шуни айтсалар керакда ўзи емай боласига едириш деб. Ота она болалари ёшлигида бутун кучини ва топган тутганини болалари учун бағишлайди. Тўғрисини айтганда хар бир инсон ўз боласини бировдан кам бўлишини истамайди. Лекин орадин вақтлар ўтиб фарзанд катта бўлганида ўз ота онасига нисбатан хурматсизлик қилса барчаси шамолга учирилган хасдек бўлади.

Агар фарзандлар ўз ота оналари ўйлагандек инсонлар бўлиб етишсалар, улар учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ота оналаримизнинг махалла кўйда бош кўтариб гердайиб юришлари ўзига яраша обруга эришишлари учун фарзандларнинг хам катта хиссаси бор. Лекин шу билан бирга кўп нарса ота ва оналарга хам боғлиқдир. Сабаби агар оталар кўча куйда ичиб юрса, оналар ўзбилганидек яшасалар, албатта фарзандлар ўз ота ва онасига нисбатан хурматни йўқотадилар. Азиз тингловчилар Хар биримиз хурматга эга бўлишимиз учун, хурмат қилишни билишимиз керак.Агар вақтида ота онага хурматсизлик қилинган бўлса уларнинг хаётлигида кечирим сўраб ота онамизнинг дуосини олишга харакат қилайлик. Шунда хар биримизни яратган эгамиз бизга барака ато этади. Азизлар сухбатимизни шу ерда якунлаб сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top