3:46

Тоғдаги ваъз

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари соғ саломат учрашиб турганимиздан Яратганга шукуроналар айтамиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. “Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. Шундай сўзлар билан Исо Масиҳ тоғдаги ваъзни бошлаган эди. Нима деб ўйлайсизлар, бу ваъз кимга қаратилган эди? Матто Хушхабарининг бешинчи бобининг бошида Масиҳ ҳақида шундай ёзилган: “Исо талай халойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. Исо уларга таълим бериш учун оғзини очиб, деди…”

Бу ерда биз катта бўлмаган шогирдларнинг гуруҳини ва уларнинг орқасидан тоғнинг тагида турган бир тўда одамларни кўряпмиз. Бу ваъз ҳаммага эмас, балки фақатгина шогирдларга қаратилган эди, лекин улар орқали дунё ўзгаришни бошлайди. Бу жуда ажойиб, шундай эмасми? Ҳамма ҳам тоғдаги ваъзнинг қудратли кучини ўзига сиғдиролмайдилар, лекин у айтилди ва уни тушунмаган одам ҳам хайрон бўлиб тухтаб қолади ва фикрлашни бошлайди, чунки бу сўзлар Худога тегишли ва инсонавий тушунчаларга зид келади.

Дунё айнан руҳий бойликлари, инъомлари, ақли, савоб ишлари билан ғурурланади. Биз ҳам ўз бойликларимиз, обруимиз, маъбаддаги ўша фарзий каби сифатларимиз билан ғурурланамиз: “Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар…бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман” (Луқо Хушхабари 18:11-12). Тоғдаги ваъзнинг биринчи амрида ҳаммаси ларзага солади: руҳий қашшоқлик бахт деб номланади! Руҳан камбағал бўлганлар ҳаммага жуда олис туюладиган Шоҳликкка аллақачон эга бўлганлар!

Нима учун тоғдаги ваъз айнан шу сўзлар билан бошланади? Чунки ўзини бой деб ҳисоблаган одамлар, Исодан хафа бўлиб кетган ўша ёш йигит каби Худо айтган нарсаларни қабул қилолмайдилар. Ҳар бир одам бахтга интилиш хиссиёти билан дунёга келган, деб ўйлайман. Агар Исо Масиҳ бугун шаҳримизга келганда, У худди шундай орзулари бор тингловчиларни топган бўларди. Исо бахт ҳақида гапирганда ҳукм билан гапирган, чунки У шу нарсага эга эди. У Ўзидан-Ўзи ҳеч нарсани қилмаётгани ҳақида гапирган, шогирдларининг оёғларини ювиш ва улар орасида хизмат қилиш Ўзи учун камситилиш деб ҳисобламаган. У барча хақоратларни ва устидан кулишларини кутарган, чунки Худонинг ўнг томонида ўтиришини ва ҳаммаси Уни олдида тиз чўкишларини билган.

Бизда ҳам Раббимиз билан келажагимиз борлиги ва У билан абадий бўлишимиз ҳақида биламиз. Ва биз бизнинг бахтимиз ташқи шароит ва ҳаётдаги вазиятларга боғлиқ эмаслигини тушуняпмиз. Бахт бойликда эмас, лекин камбағаликда ҳам эмас. Ҳақиқий бахт Худода. Агар сиз ҳали бахт манбаи бўлган Худони топмаган бўлсангиз, Уни қидиринг, чунки У яқин. Шу ажойиб сўзлар билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб сиз азизлар билан хайрлашамиз. Раббимизнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Хайр, соғ-саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top