3:44

Нажот хамма учун 4

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Бугунги эшттиришимизни шундай оят билан бошламоқчимиз. Ўйлаймизки ушбу оятни тинглаб кўрганингиздан сўнг, бугунги сухбатимиз нима хақида боришини англаб олсангиз керак. “Уларнинг пешанасига қўлини қўйсин, деб Исонинг олдига болаларни келтиришарди. Шогирдлар эса етаклаб келувчиларни койиб қўйишди” Марк 10:13.

Исонинг шогирдлари, Исо ёш болаларга вақтини ажратолмайди, деб ўйлашарди.

“Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди: болаларга йўл қўйинглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Мана, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир” Марк 10:14. Исо болаларни севади! У, хаммамизни Уни Каломига ва Унга ишонишимизни хоҳлайди. Ҳаммамиз гуноҳкор бўлиб туғилганмиз ва кўпчилигимиз хамда кўплаб болаларимиз шайтон ҳамда ўлим ҳукмронлигида юрибди. Нажотга эга бўлишнинг биз, ёшлар ёки қарилар учун, ягона йўли бу Исога Қутқарувчингиздек ишонишдир.

“Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч киролмайди. Кейин болаларни қучоқлаб, уларнинг пешаналарини силаб дуо қилди” — деб ёзади Марк китобининг 10:15,16. Худога келишни ва Унга болалардек ишонишни хоҳламайдиган одамлар осмонга киролмайдилар. Бола онасининг қўлида дам олади. Уни йиқитиб қўйишларидан у қўрқмайди. Уни ушлаб турган ва унга ғамҳўрлик қиладиган онасига у ишонади. Бир эслаб кўринга ёш бола бўлганингизда, ота-оналарингизга ҳатто саволар ҳам бермагансизлар.

Улар сизларга айтган нарсаларга сизлар шунчаки ишонар эдингизлар. Сизлар ўзингиз учун қандайдир фойда кўришга ҳаракат қилмагансизлар. Энди эса сизлар кўп нарсани биласизлар ва ўзингиз учун ғамҳўрлик қилишни ўрганяпсизлар. Лекин сизларга ҳар доим Худо керак бўлади! Худованд, биз Ундан ажралган ҳолда яшашимизни хоҳламайди. Одам Худони билиши, севолиши ва Унга итоат қилолиши учун, Худованд одамни Ўзига ўхшатиб яратди. Гуноҳкор бўла туриб, биз буни қилолмаймиз.

Биз Худодан гуноҳларимиз туфайли ажралганмиз. Табиатимиз бўйича биз мустақил ва худбинмиз. Аммо ҳаётимизда қандайдир ўзгариш содир бўлса, биз буни ўзимиз ҳал қиламиз, деб ўйлаймиз. Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун келди. У, биз юқоридан туғилишимизни айтган эди. Жисмонан ҳеч ким ўзини туғдиролмаганидай, руҳий томондан ҳам ҳеч ким ўзини янгитдан туғдиролмайди. “Уни қабул қилганарга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди” Юҳанно 1:12.

Фақат Худо бизга янги ҳаётни бера олади. Фақат У гуноҳларимиз учун берилган жазодан бизни қутқара олади. Ана шунинг учун У Ўзининг Ўғлини Исо Масиҳни ерга юборди. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”. Худованд, гуноҳларимиз учун тўловдан бизни озод қилиш учун Худо юборган Исо Масиҳга бизнинг ишонишимизни хоҳлайди. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top