3:59

Касалликлар 5

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлкинлари орқали учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Азизлар келинг бугунги эшттиришимиз орқали кўплаб инсонларнинг хаётида учраб турадиган айрим касалликлар тўғрисида гаплашсак. Сухбатимиз бошида бир саволни ўртага ташласак. Касаллик қаердан пайдо бўлди? Хозирги айрим давоси йўқ касалликлар бизларнинг хаётимизга қаердан кириб келди? Албатта ушбу саволларга турлича жавоб эшитишимиз мумкин.

Лекин хақиқатни тан олиб айтишимиз кераки, хар бир инсон ўзидаги бўлган касаллик учун ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Бизни яратувчимиз Худованд, хар қандай касалликларни даволашга қодир. Лекин кўпинча хар бир инсон ўзи билмаган холда буни англамайди. Масалан Худованд айтади гунох қилманг, деб лекин инсон ўз йўлида давом этаверади. Раббимиз айтади зино қилма деб лекин инсон ўз билганидан қолмайди. Муқаддас китобда айтилганидек гунохнинг эвази ўлимдир. Хар қандай гунох Худованд томонидан жазоланади. Хеч бир гунох қилувчи жазосиз қолмайди. Чунки Отамиз адолатли Отадир.

У хеч кимга нисбатан иккиюзламачилик қилмайди. Худованд барча инсонни хатто барча халқ ва миллатларни бирдек севади. Инсон ўз хаёлида ўйлайдики мен қилаётган иш гунох эмас деб. Худованд айнан шу иш хақида бошқача ўйлаши мумкин. Шу билан бирга шайтон деган махлўқ доимо Худовандга қарши чиқиб келган. Унинг биринчи қуроли инсонларни Худовандга қарши қўйишдир. Инсонларни қилаётган ишлари орқали Худовандга кўрсатиб, мана сен яратган одам шундай ишларни амалга оширишга қодир деб айтмоқчи бўлади.

Бундан ташқари Худованд ман қилган гунохли ишлар хам мавжуд. Масалан юқорида айтиб ўтганимиздек зино қилма деган амр. Худованд бундай амр беришдан мақсади бор эди. У хам бўлса инсонларни гунохдан сақлашдир. Лекин инсон доимо ўз билганларини амалга ошириб кўришга харакат қилади. Натижада Худованд томонидан жазоланади. Инсон тузалмас касалликларга дуч келганида нима қилиши керак? Албатта қилган гунох ишлари учун Худованднинг олдида тавба қилиш керак. Кўп маротаба эшитганмиз оғир касалликлар хам Худованд томонидан шифоланганини. Чин юракдан Худованд олдида тавба қилиб кечирим сўраш турли касалликларнинг биринчи давосидир.

Шу билан бирга Отамиз хар биримизнинг энг керакли табибимиз хам. Лекин хар биримиз яхши билишимиз керакки Раббимиз Исо Масих хожда азоб чекиб ўлим кўрган пайтда, барча касалликлар учун хам ўлгандир. Аслида барча касалликларни У Ўз ўлими орқали енгган. Фақатгина биз шу ғалабага ишона билишимиз керак. Азиз радио тингловчилар. Ўзингизни хар қандай гунох ишлардан ва энг мухими Худовандга қарши бўлган ишлардан сақланг. Шунда Хар биримиз Худованднинг химоясида бўламиз. Азиз тингловчи манашу мавзу бўйича сизларда фикр мулохазалар бор бўлса бизнинг интернитдаги www.najot.com. Сайтимизга мактуб йўлланг, сизларнинг таклифларингиз биз учун қадирлидир. Шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top