Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли биродарлар келинг бугун хам жамоатларимиз хақида бироз сўз юритсак. Албатта хар бир Масихга ишонган киши ибодатхонага бориши керак деб ўйлаймиз. Чунки ёлғиз юриш хар бир биродаримиз учун анча хавфлидир. Чунки шайтон айнан шундай кишини хеч қандай қийинчиликсиз қармоққа илинтира олади. Балки кимдир ундай деб ўйламас. Лекин хаммаси бирданига содир бўлмайди. Доно халқимизнинг бир мақоли бор. “ кўза кундамас кунида синади” деишади. Энди жамоатга борганимизда бизлар қандай қилиб Худога топинишимиз мумкин.
Кўп ибодатхоналарга эътибор берадиган бўлсак, якшанбалик хизматда йиғилишлар деарли бир тартибда ўтади. Ва айрим одамларгина хизмат қиладилар холос. Ўйлаймизки агар ибодатхонага келадиган хар бир киши нима биландир Худога ўз хизматларини бажо келтириб топинишса мақсадга муовфиқ бўлар эди. Албатта агар ибодатхонада йиғилиш учун имконият бор бўлса йиғилган мақўл деб билами. Бу йиғилишимиздан асосий мақсад эса хаммамиз биргаликда Худовандга топинишдир. Худовандга топиниш эса албатта Унинг номини олқишлаш, унга ибодат қилиш ва нима биландир шу куни Худовандни хурсанд қилишдир. Хар бир ибодатхонага борадиган киши, биринчи навбатда нима учун у ерга бораётганлигини яхши билиши керак.
Балки кимдир ибодатхонага боришдан мақсади, Чўпонимиз жуда ажойиб киши у жуда яхши ваъз айтади, бориб албатта уни эштишим керак деган фикирда бориши мумкин. Кимдир эса Худовандни олқишлайдиган қўшиқларни тинглаш учун бориши мумкин. Яна кимдир эса дўстлари ёки дугоналари билан учрашиш мақсадида бориши мумкин. Агар сизда шундай ўй фикирлар бўлса, уларни фикрингиздан чиқариб ташланг. Хар биримизнинг ибодатхонага боришимиздан мақсадимиз шундай бўлиши керак деб ўйлаймиз. “ Мен бугун бутун борлиқни яратган Худонинг хузурига бораяпман У албатта шу ерда ибодатхонада бўлади, деган фикирда борсак яхши бўларди. Худованд айтган эди. Қайрда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан.
Биз хеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз керакки, жамоат бу чўпон билан муаммоларимизни хал қиладиган ёки чўпон билан учрашадиган жой эмас. Жамоат бу Раббимиз Исо Масих билан учрашадиган жойдир. Чўпон ўз билими бўйича эмас аксинча Раббимиз Исо Масих сизга чўпон орқали ёки кимдир орқали йўл кўрсатсин. Албатта чўпон хам мухим рол ўйнайди, лекин биз айтмоқчимизки, рўхий хаётингизда чўпон эмас балки Исо Масих биринчи ўринда бўлмоғи лозимдир. Чунки биз топинганимизда чўпонга эмас балки Худовандга топинамиз. Фақатгина У бизларга хар биримизга тўғри йўл кўрсата олади, ва хар биримизнинг хаётимизни бошқаради. Хурматли биродарлар бугунги сухбатимизни шу ерда якунлар эканмиз ўйлаймизки бизнинг фикирларимизни тўғри қабўл қиласиз. Худованд сизнинг хаётингизни ва ибодатхоналарингизни ўз мархаматига тўлдирсин. Хайр саломат бўлинглар.