3:16

Яхши ота-она

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Келинг азизлар яна бироз бола тарбияси хақида ўйлаб кўрсак. Биз сиз азизлар билан айнан мана шу мавзу хақида кўп бор сухбатлашганмиз. Бунинг боиси, кейинги пайтлардаги болалар тарбияси бироз сустлашиб қолганлигидадир. Агар хар бир ота она ўз фарзандларини тарбияси учун жон куйдирса албатта қандайдир ўзгаришларга эришсак бўлади.

Кўпинча биродарлар орасида, чет элликларнинг фарзандлари ва уларнинг тарбияси хақида бўлаётган сухбатга қулоғимиз чалиниб қолади. Келинг азизлар, ана шундай сухбатлардан ихтибоз келтириб ўтамиз. “Нима учун чет элликларнинг болалари бир маротаба айтилган гапни ўз вақтида бажаришади, бизнинг болаларга эса бир неча маротаба айтиш керак?” Албатта ота ва оналар орасида шундай сухбатни кўпчилигимиз эшитганимизга шубхамиз йўқ.

Шахсан мен шуни гувохи бўлганман. Чет эллик биродарлар ўз фарзандларига биринчи галда мехр оқибат ва энг мухими севги кўрсатишади. Кўрсатилган севги олдида эса хар қандай ёвўзлик хам тиз чўкади деган гап бор. Чет эллик биродарлар хеч қачон болаларига бақириб гапиришганига гувох бўлмаганман. Улар хар қандай шароитда хам болаларига мулойимлик билан тушунтиришади. Биз эса хар доим хам шунга амал қилавермаймиз.

Оддий бир мисол: айтайлик фарзандингиз билан кўчада кетяпсиз, бирданига болангиз югуриб йқилиб тушди. Шу пайт нима қиласиз: кўпинча айрим ота оналар, кўзинга қараб юрсанг ўласанми, деб болани яна тарсаки билан сийлашга ўрганиб қолишган. Бундан ташқари айрим пайтларда турли гаплар билан уларни камситиб хайвон, деб обрусини бошқалар олдида бир пул қилишгача борамиз. Ўз ўзидан маълумки болага бу ёмон таъсир кўрсатади.

Азиз ота оналар, ўз фарзандларингиз учун доимо мехр ва севги бериб туринг. Болангиз ўзи истамаган холда ёмон иш қилиб қўйса уларни койиманг. Аксинча улар қилиғини қилиб қўрқиб турган бир пайтда, бир оз уларнинг ёмон ишлари хақида жахл қилмай тушунтиринг. Болангиз ёлғон гапирса, айтганларингизни бажармаса шундагина уларни жазолашга харакат қилинг. Лекин асло хар қандай шароит бўлганда хам бақирмасдан гапринг.

Жазодан сўнг албатта улар билан сухбатлашинг. Боламиз кўпроқ фойдали ишлар билан банд бўлиши учун уларга шароит яратиш биз ота оналарнинг вазифасидир. Хлақимиз орасида бир мақол мавжуд: “Қуш уясида кўрганини қилади” деган мақол. Юқорида айтганларимизга албатта ота оналарнинг ўзлари хам амал қилишлари лозим. Болаларнинг кўз ўнгида сира жанжаллашманг. Аксинча эр хотинлик вазифасини аъло даражада бажаришга харакат қилинг азизлар. Шундагина нафақат чет элликларнинг болалари, балки бизнинг болаларимиз хам тарбияси кучли, келажакда доно ва ақлли фарзандлар бўлиб етишишади. Азиз биродарлар, яна сизлар билан келгуси эшиттиришларимизгача хайрлашиб қоламиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top