Ассалому алайкум хурматли тингловчилар сиз азизлар учун таёрланган эшттиришларимизни бошлаймиз.Биз нажотга эга бўла туриб, хеч кимга ҳеч нарса бармаймиз, бироқ бунинг акси ўлароқ ҳамма нарсани оламиз. Инсоннинг юраклари бузилган, шунинг учун хар бир инсон Худога маъқул эмасмиз. Унинг қурбонига лойиқ бўлишимиз учун юракларимиз гуноҳдан покланган ва тўла ювиб ташланган бўлиши керак. Бу покланиш бизга имон билан берилувчи Масиҳнинг қони орқалигина амалга ошади. “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди” ушбу оятни Юханно китобининг 1:12оятидан ўқишимиз мумкин.
Яъни бу ерда айтиляптики, агар истаган инсон Унинг фарзанди бўлишни истаса, Худовандга мурожат қилиши мумкин. Раббимизга ибодат қилиб барча гунохлар учун кечирим сўраб тавба қилган инсон Худованднинг фарзанди бўлади. Раббимиз Исо Масихга ишониб хар хил ташвишлардан тўллиқ озодликни хис этасиз, бундан кейин эса тўллиқ Унга умид боғлашингиз мумкин. Агар кимдир сизга бирон бир қиммат бахо совғани бермоқчи бўлса, албатта сиз бундай совғадан воз кечиб кетмасангиз керак. Раббимиз эса энг қиммат бахо совғани хар бир инсонга беришни истайди.
Лекин шу совғани олиш ёки олмаслик хар бир инсоннинг ўз қўлидадир. Масиҳда ҳақиқий имонга эга бўлган одам ўзининг ҳамма гуноҳлари кечирилганига ҳамда ўзи Худо билан чиндан ва абадий ярашганлигига шубҳа қилмайди. Шунинг учун унинг жони бу масала устида бошқотирмай сокинликда яшайди. Мўқаддас калом ушбу гапимизни тўллиқ тасдиқлайди “Руҳан собит бўлганни Сен комил тинчликда сақлайсан; зеро у Сенга умид боғлар” Ишаё 26:3.Қисман Исо Масиҳга, қисман эса ўзига умид боғланган одам, Исода ҳақиқий имонга эга эмас. Бизнинг ҳеч қандай уринишларимиз бизни гуноҳдан кутқармайди.
Нажот топишнинг кетидан яхши ишлар келиши керак, бироқ бизнинг ишларимиз бизнинг Нажоткоримизнинг ўрнини боса олмайди. У, бизнинг Оқловчимиз, қутқарувчимиздир. Хеч қандай савоб ишлар хам инсонга нажот бера олмайди. Лекин бу дегани савоб ишлар қилманг дегани эмасдир. Хар бир инсон шу жумладан нажотга эга бўлганлар хам доимо, мухтожларга ёрдам бериш ва савоб ишларни қилишдан чарчамасликлари керак. Муқаддас китода яна айтилганки хар бир киши тилда эмас балки амалда яхшилик қилмоғи керак. Раббимиз бизларни хар биримизни танлаган пайтида, юқорида айтилган фикирлар учун хам танлагандир.
“Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин”. “Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳи-шафқати туфайли бизни қутқарди, гуноҳларимизни ювиб, бизни янгидан туғилтирди, Муқаддас Руҳ орқали бизга янги ҳаёт ато этди”. Шунинг билан хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз ўз поёнига етди. Сиз азизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.