Ассалому алайкум хурматли радио тингловчиларимиз. Сиз азизлар билан яна мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Хурматли радио тингловчилар, ҳар бир инсон дунёга келганидан кейин, ота- онаси ўша фарзанд ҳақида, унинг келажаги ҳақида қайғуришни бошлайди. Қўлидан келгунича боласи учун ҳамма шароитларни яратишга тиш тирноғи билан курашади.
Балки бола бу ҳақида кўп билмаса керак. Шунинг учун ҳам ота-оналарнинг айрим ҳаракатлари бола учун унчалик ёқмайди. Худдики ота-она шу хадди-ҳаракатлари ила болани бошқалар олдида уялтириб қўяаётгандек тюлади. Шунинг учун азизлар болаларимизга қандайдир яхшилик қилишдан олдин, албатта келажакни олдиндан кўриш яхшироқ бўлар эди.
Балки болалар сиз билан мен ўйлагандек буюук инсонларга ўхшаб таниқли ва ўз ишининг устасига айланмаслиги мумкин. Лекин ҳеч қачон кечэмас болаларимизга бирон касб эгаллашида ёрдам берсак. Яқинда мен бирўсмир бола билан суҳбатлашиб қолдим. У бу йил мактабни битириб, ўз шаҳсий ҳаётини бошламоқчи. Шунда мен ундан сўрадим. Келажакда ким бўлмоқчисан? Унинг жавоби эса билмадим деган қисқагина жавоб бўлди.
У дўстимизда нимагадир қизиқиш деярли йўқлиги шундоққина унинг кўзларидан кўриниб турар эди. Шунда мен унинг ота-онаси билан суҳбатлашиб кўрдим. Албатта ота-онанинг умидлари бошқачароқ. Яъни биринчи фарзанди олий маълумотли бўлишини истайдилар. Бундан ташқари уларнинг айтишича, фарзандини медицина иниститутида ўқишини исташар экан. Азизлар, ўз фарзандларингизни нимагадир мажбур қилманг.
Аксинча ўзлари истаган ўқиш ёки касбларини эгаллаши учун уларга ёрдам беринг. Агар бола художуй оиладан бўлса Худованддан сўранг, Худованд уни қайси йўналиш бўйича ишлашини истайди. Албатта Худованд хар бир инсонга ўз йўлини танлашга имкон беради. Худованд кўрсатган йўл эса хеч қачон инсонни ёмон йўлга олиб бормайди. Шунинг учун хурматли ота-оналар болаларимиз хали ёш бўлганларида, уларда нимагадир қизиқиш уйғотиш хар бир ота-онанинг вазифасидир.
Мухими келажакда ўз касбининг мохир устаси бўлсин. Баъзи халқларда болалари ёшлигида, сен келажакда энг мухим ва таниқли яхши инсон бўлишинг керак деб жуда кўп айтишар экан. Мен яқинда телевизор орқали бир кўрсатувнинг гувоҳи бўлдим. Бир олим учта бир хил идишга, бир хил гуруч солиб, учтасига ҳам бирхил миқдорда сув солди. Ҳар куни биттасига мақтов сўзларини айтди, иккинчисига эса индамади, учунчисини эса доимо ёмон гаплар билан камситди.
Орадан арзимаган кунлар ўтиб учта идишда уч хил гуручни кўриш мумкин эди. Биринчи бонкадаги гуруч ўзидан ёқимли хид таратиб турарди. Иккинчи гуруч эса бироз моғор босиб қорайиб қолган. Учинчиси эса умуман чириб кетибди. Қисқаси, олимнинг айтишича бизларнинг болалар билан бўлган муносабатимиз уларнинг келажаги учун ўз таъсирини ўтқазар экан. Бу бор йўғи кимнингдир ўтқазган тажрибаси холос. Ҳаммаси Отамиз Худованднинг қўлида. Омон бўлинг.