Ассалому алайкум хурматли мухлислар. Эфирда эркаклар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Эркак киши доимо эсида тутиши керакки, у раббимиз Исо Масихнинг тирик соясидир. Унинг турмишдаги биринчи вазиваларидан бири хам доимо шуни ёдда сақлашдан иборатдир. Бўлажак ота сифатида эркак киши доимо Раббимизнинг хақиқати бўйича яшаши ва доимо хақиқатни гапириши лозим. У ўз аёли билан қандай муносабатда бўлиши унинг Масих билан бўлган алоқасини белгилаб беради. Эркак киши доимо Масих хақидаги хақиқатни гапириши лозим ва у бу хақида сир сақламаслиги керак.
Сабаби Раббимиз Исо Масих хам эркак киши бўлиб дунёга келди, эркак киши эса доимо Раббимиз хақида гапириши лозим. Унинг Масих билан бўлган алоқаси хақида гап кетар экан. У доимо Масихга ўхшашга харакат қилиши лозим. Бу эса эркак кишининг иккинчи вазифаларидан биридир. У қанчалик Масихга ўҳшашга харакат қилар экан. Шунчалик ўз аёлига бўлган муносабати кучли бўлиши керак. Бу дегани эркак киши ўз аёлни боқиши ва уни севиши лозимдир. Ўз аёли хақида қайғурмайдиган ва шунинг билан бирга ундан келажак авлодини кутадиган кишини оила бошлиғи деб айтишимиз бироз нотўғри бўларди. Юқорида айтганимиздек эркак киши ўз аёлини севиши лозим.
Агар эркак киши аёлига нисбатан ёмон муносабатда бўлса, қандай қилиб ўз аёлидан ниманидир талаб қила олади. Эркак кишининг учунчи вазифаси рашк. Билиб турибмиз сиз рашк сўзини ўзингиз тушунгандай талқин қилаяпсиз. Лекин бу сиз ўйлаган рашк эмас. Сиз аёлингизни дунёвий нарсалардан рашк қилишингиз мумкин. Ахир қандай яхши аёлингиз Худованд кўрсатган йўлдан юрса ва Худога бўйсинувчи бўлса. Эркак киши аёлини озиқ овқат билан таминлаши лозим. Биз буни Худованд томонидан Исроил халқига берилган қонунларда кўришимиз мумкин. Аёл киши рўзғор учун керакли бўлган нарсаларни харид қилиши учун эркак киши хамма нарса билан таминлай олиши керак.
Муқаддас китобнинг Биринчи Тимўтий бешинчи боби саккизинчи оятида шундай ёзилган. “Ким ўз қавм-қариндошлари, хусусан оила аъзолари хақида ғамхўрлик қилмаса, у имонни инкор этган, имонсиздан хам баттар хисобланади”. Шунинг учун хам эркак киши ўз вазифаларини яхши билиши ва уларни тўллиқ бажариши керак. Хар бир эркак киши ўз вазифасини хурсандчилик билан адо этса Худованд бундай оилани янада баракалайди. Агар биз шу вазифалар Худованд томонидан берилганлигига ишониб бажарсак Унинг мархаматидан ва хурсандчилигидан бахраманд бўламиз. Шу билан бирга аёл киши хам ўз эрига нисбатан тўллиқ севги кўрсатиши ва эрининг харакатини тўғри бахолаши лозим. Хурматли эркаклар сизга оилангизни бошқаришда ва ўз вазифаларинигизни тўғри ва тўллиқ бажаришингизда Худованд донолик ато этсин. Азиз тингловчилар шу ерда мавзумизга якун ясаб сизлар билан хайирлашамиз. Хайр саломат бўлинглар.