Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио эфир орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Aзиз радиомиз мухлислари, ҳозирги кунда инсонларни, қолаверса бутун жаҳон аҳлини қийнаб келаётган муҳим масалалардан бири спид касаллигидир. Ҳурматли тингловчилар, айнан шу касаллик тўғрисида радио ва телевидение орқали, қолаверса матбуот орқали кўп маротаба эшитганимизга ҳечам шубҳа қилмаймиз.
Лекин кўпчилигимиз айнан шу касалликни моҳиятини чуқурроқ тушунмасак керак. Агар ҳар бир инсон касалликнинг оқибатлари ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўрганида эди! Айнан СПИД касаллиги ҳақида ҳали кўп нарсани билмаган инсонлар бўлса, биладиган инсонлардан, қолаверса врачларга мурожаат қилиб охиригача тушуниб етиш ҳеч кимга халақит қилмаган бўлар эди.
Бизга ушбу касалликнинг юқумли эканлиги яхши маълум. СПИД касаллигини юқтирувчи асосий омил бу гиёҳвандлик ва тартибсиз, яъни бошқа инсонлар билан бўладиган жинсий алоқадир. Агар оилада бир киши айнан шу касалликнинг инфекциясини юқтириб олган бўлса, оила аъзоларининг қолганлари бу ҳақида билмасалар, касалликнинг юқтириб олиши ҳеч гап эмас.
Бу касалликни юқтириб олиш учун бошқа бир омиллар ҳам мавжуд. Масалан: тиш даволаш, сартарошхона, бир маротаба фойдаланадиган игналардан бир неча маротаба фойдаланиш ва бошқалардир. Азизлар, ҳар бир инсон Худованднинг кўрсатмаси бўйича яшаб, Унинг амрларига амал қилса, ўйлаймизки албатта Отамиз Ўз паноҳида асрай билади.
Ҳар бир инсон вақтида врач кўригидан ўтиб керакли анализларни ўз вақтида топшириш, нафақат ушбу касалликларни, қолаверса бошқа касалликларни ҳам ўз вақтида аниқлаб ташхис қўйиш учун катта имконият беради. СПИД билан касалланган кишининг бутун иммуна системаси зарарланади. Натижада эса инсон организми инфекцияга қарши кураша олмайди.
Ҳар бир инсон ўз соғлиги ҳақида қайғуриши лозим. Бундан ташқари ушбу касалликнинг оғир натижалари ҳақида олдиндан ўйлаб кўриш лозим. Инсон ҳар қандай Худога номуносиб ишлардан ўзини тийиши, соғлигимиз ва узоқ умр куришимиз гаровидир. Энг ачинарлиси шундаки, инсон бироз хузур халоватда бўлиш ниятида шу жирканч ишларга қўл уради.
Кўпинча бундай ишларнинг оқибати Отамиз Худованднинг жазоси билан якун топади. Азиз радио тингловчи мухлислар, дунёда ушбу касалликка чалинган кўплаб инсонлар мавжуд. Улар ҳар биримизнинг ибодатимизга муҳтождирлар. Шундай экан келинглар, улар учун доимо ибодатда бўлайлик. Азизлар, теварак атрофга бир назар ташланг.
Қандай гузал табиатнинг ушбу гузаллигини кўриб Яратганга шукуроналар, тасаннолар айтгинг келади.Ўзингизни асранг, Отамиз Худовандга яқинлашинг, У ҳар биримизга ҳаётнинг мазмунини очиб беради. Шунинг билан азизлар бугунги эшиттиришимиз ўз якунига етди, хайр саломат бўлинглар.