MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Рухий инъомлар жамоат учун, қолаверса ҳар бир биродар учун ҳам жуда муҳим. Xудонинг жaмоaти вa Мaсиҳ тaнaси етукликкa эришиши учун имонли биродaрни руҳий инъомлaрни олиши учун бир-бирингизгa ибодaт қилинг вa руҳий инъомлaрини олишгa ҳаракат қилинг.

Қандайдир руҳий инъомларни Худованддан олиш учун албатта ибодат қилинг. Менимча руҳий инъомсиз биродарларимиз бўлмаса керак. Фақатгина айримларимиз ўз инъомларимиз ҳақида ибодат қилмаганмиз. Ёки бу ҳақида балки ўйлаб ҳам кўрмагандирмиз. Ўз сўзларингиз билан Худовандга шундай деб ибодат қилинг:

“Осмондaги Отaмиз, Сeн Ўзинг бизлaр учун ўлиб, тирилиб ва биз учун Нур ва Туз бўлдинг. Сeн менга Муқaддaс Руҳ инъомлaридан бeргин. Омин”. Эфeсликлaргa мактубининг 4:1-16 оятларини ўқиб кўрсангиз, айнан шу инъомлар ҳақида кўп маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Худованд ҳар кимга ҳар хил инъомларни бера олади.

Масалан кимгадир ўқитувчилик , яна кимгадир эса воизхон ва бошқа инъомлар. Азиз тингловчи келинг, бир ҳаётий бўлиб ўтган воқеа орқали суҳбатимизни давом эттирсак. Бир пайтлар эшитган эдим. Жанубий Кореяда бир чўпонга Худованд шифолаш инъомини берган экан. Албатта, чўпон бошида ўзидаги инъом орқали биродарларга шифо бериб, Худовандга ва биродарларимизга хизмат қилган.

Лекин кейинчалик вақт ўтиши билан шу инъом орқали биродаримиз пул ишлашга ўтиб олади. Ишлаб топган пулларни эса Худованднинг хизмати учун эмас, аксинча ўз манфаати йўлида ишлатади. Натижада орадан вақтлар ўтиб биродаримиз умуман Худованддан узоқлашади. Худованд эса Ўз навбатида биродаримизни инъомидан маҳрум қалган экан.

Айтмоқчиманки азизлар, Худованд берган ҳар қандай инъомни, марҳаматни тўғри йўлда ишлатсак, Отамиз янада баракалайди. Азиз биродар, агар кимдир Худованддан инъомлар ҳақида сўраган бўлса-ю, Худованд инъом ато этган бўлса, руҳнинг инъомлaри нaмоён бўлгaни учун албатта Отамизга миннатдорчилик билдиринг. Уни номини яна ҳам шу инъомларни тўғри ишлатган ҳолда улуғланг.

Ҳaр бир шaxс ўз руҳий инъомини нимa мaқсaддa ишлaтиши кeрaк? Ўйлайманки, ушбу саволимизга юқорида жавоб берган эдик. Шундай бўлсада яна бир бор айтиб ўтишни ўзимизга жоиз билдик. Фақат Худованднинг йўлида ишлатсак мақсадга мувоффиқ бўлар эди. Худованд сизга инъом ато этган бўлса, жамоатдаги биродарлар билан шу ҳақида бўлишинг.

Керак бўлса биродарлар учун ҳам ўз инъомларингиз орқали хизмат қилинг. Чунки Худованд сизга айнан бошқаларга хизмат қилиш учун шу инъомни берди-ку. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ниҳоясига етди. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top