Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар учун берилиб борилаётган эшттиришимизни бошлаймиз.Марям эса қабрнинг олдида турганича йиғлар эди. Исонинг танаси ётган жойни кўриш учун қабрга қараганда, у ерда иккита фаришта турарди. Балки У қайта тирилгандан кейин ўзгарган бўлса керак . Балки У вақтинча Ўзини ундан яширган бўлса керак, чунки У бошқа шогирдларига ҳам худди шундай қилган.«Эй аёл, нега йиғлаяпсан? – деди У унга. – Кимни қидиряпсан?» У Раббийга бўлган севгиси билан йиғи аралаш Ундан Раббийсининг танасини кўрмаганлигини ва уни керакли жойга олиб келиши учун қаерга қўйганлигини сўради.
Ўша дақиқада Исо унинг кўзларига қараб, унинг исмини айтиб чақиргани тасаввур қилиб кўринг: «Марям!» У дарҳол Унинг овозини таниди ва унинг юраги қувончга тўлди. Марям ўзини Масиҳнинг оёқлари тагига ташлаб, Унинг оёқларни ушламоқчи бўлган бўлса керак, лекин Масиҳ унга: «Менга қўл теккизма…», — деди. Ва мулойимлик билан У ҳали бу дунёни тарк этмаганини ва шунинг учун Уни куч билан ушлаб туриш шарт эмаслигини айтди. У Марямни шогирдларининг олдига юборди. Марям шогирдларга У Отанинг олдига кетаётганини айтиши керак эди. Шундай қилиб, магдалалик Марям Масиҳнинг тирилиш ҳақида биринчи хабарчи бўлди.
МуқаддасКитоб танқидчилари буни умумий гипноз билан тушунтириш мумкин дейдилар. Шогирдлари Масиҳнинг қайта тирилишига шунчалик ишонганларки, шунинг учун Уни ҳақиқатдан кўряпмиз деб ўйлаганлар. Бундай тахмин далилларга қарши келади. Шогирдлари Масиҳнинг қайта тирилишини кутмаганлар. Улар Унинг қайта тирилиши ҳақидаги башоратни тушунмаганлар.Бизга бу гапларни Муқаддас китоб исботлаб беради. Юханно китобининг 20 боб, 9 ояти шу хақида гапиради. Хатто уларга Раббимизни қайта тирилгани ҳақида айтишганда ҳам бунга ишонмаганлар.
Гапимизни исботи сифатида Матто28 боб,17 оятни ўқиб кўринг. Уларга аниқ ашёвий далил керак эди ва улар айнан шулар эди. Улар шубҳага ўрин қолдирмасди. Ўша кечаси ҳаворийлар ва бошқа имонлилар Қуддусдан қочиш режасини ишлаб чиқиш учун яширинча йиғилишган эди. Улар Исо билан алоқада бўлишгани учун хавф остида эдилар. Кутилмаганда уларнинг орасида Раббий пайдо бўлди. У уларга қўлидаги ва қовурғаларидаги яраларини кўрсатгандан кейин улар Уни танидилар ва хурсанд бўлдилар. Исо Ўзининг қайта тирилган танаси билан уйга ёпиқ эшиклар ва деворлар орқали кирган бўлса ҳам, улар бу арвоҳ эмаслигини кўришлари мумкин эди. Исонинг издошлари У бошлаган ишни давом эттиришлари лозим.
Улар одамлар Исо Масиҳга Худонинг Ўғли, уларнинг Раббийси ва Нажоткорлари деб ишонишлари орқали Худо билан ярашиб олишлари учун Хушхабарни халок бўлаётган дунёга етказишлари керак эди. Исо Ўз Муқаддас Руҳи орқали бу ишга куч беради. Чуеки Юханно китобининг 20 боб,22 ояти шундай деб айтади. «Муқаддас Руҳни олинглар», — деди У шогирдларига. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Анашу Муқаддас Рух бизга хам берилган. Шу Рух орқали Худованд бизни хаётимизни бошқаради ва турли нохушликлардан химояа қилолади.