Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз тингловчилар, асосан жамоатнинг уй гуруҳлари бир ойда бир маротаби бирга учрашиб туришлари ҳозирги кунда яхши йўлга қўйилган.
Кўпинча бундай умумий йғилишлар якшанба кунларида ўтқазилади. Лекин бу йиғилишларни хафтанинг бошқа кунлари ҳам ўтқазиш мумкин. Сабаби, кўпинча якшанба кунларида катта жамоатларда йғилишлар кўп бўлиши мумкин. Бундай умумий йғилишнинг афзаллик тарафлари кўп.
Масалан кўпдан бери бир-бирларини кўрмаган биродарлар бирга суҳбатлашишлари мумкин. Энг муҳими, кейинги умумий йғилишнинг қачон ва қаерда бўлиш вақтини олдиндан биродарларга эълон қилиш мумкин. Бунинг сабабини сиз азизлар яхши тушунасиз. Умумий йғилишга одатда барча келади.
У ерда оилалилар ҳам фарзандлари билан бирга бемалол иштирок этишлари мумкин. Лекин шароитга қараб аёллар ва эркаклар алоҳида ҳам йиғилсалар бўлади. Бундай биргаликда учрашишдан асосий мақсад шуки, Худони улуғлаш ва биродарларни руҳлантиришдир. Бундан ташқари биродарлар орасида дўстлик муносабатларини янада ошириб, уларга асосан тўғри таълим бериш.
Умумий йғилишни ташкиллаштирувчи киши йғилишни яхши ўтиши учун ҳамда ҳар бир уй гуруҳлари иштирок этишларига катта эътибор қаратишлари керак. Умумий йғилишда аъзоларга қандай ва нима ҳақида таълим беришни гуруҳ бошқарувчилари олдиндан биргаликда учрашишиб белгилаб олгани маъқул.
Бирга ибодат қилиб барча аъзоларга Худованд нима ҳақида гапирмоқчи эканлигини билишга ҳаракат қилган яхши бўларди. Шу билан бирга олиб борувчилар келишган ҳолда ким барчага ваъз таёрлаши кераклиги ҳал қилинади. Ёки ҳар сафарги умумий йиғилишда навбат билан ҳар бир уй гуруҳи йиғилишни олиб бориши мумкин. Демак шу гуруҳ барча нарсани тайёрласа яхши бўларди.
Масалан, умумий йғилиш учун жой топиш, одамларга хабар бериш, агар овқатланиш керак бўлса барча овқатларни тайёрлаб қолганларни меҳмондай кутиб олишлари мумкин. Азизлар, умумий йғилишлардан сўнг биродарлар гаплашиб бир-бирлари учун ибодат қилишларига имкон бериш керак. Албатта жой масаласи шароитга тўғри келса.
Албатта бундай умумий йиғилишлардан фойдаланиб барча биродарларни руҳлантириш керак. Агарда кимдадир муаммолари бўлса бирга ибодат қилиш ҳам мумкин. Айниқса янги имонга келган биродарлар учун ибодат уларни янада руҳлантиради. Йғилиш сўнгида эса барча биродарлар учун ибодат қилиб уларни марҳаматлаб, тарқалиш мумкин. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна ҳаво мавжлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.