3:20

Болаларнинг ўсишига ёрдам 87

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Сиздек азизлар билан яна радио қаршисида эканлигимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчилар, биз ҳозир шундай замонда яшаяпмизки, бутун дунёни ташвишга солаётган нарсалардан бири, дуч келган инсонлар орасидаги зинодир.

Кўплаб чиройли журналлар, мусиқа, турли ҳаёсиз филмлар айрим мамлакатларда эркин сотилмоқда. Яхшиямки бундай ҳаёсизлик бизнинг мамлакатимизни четлаб ўтган. Агар, айниқса кечқурунлари телевизорни кўрсангиз, эр-хотин бўлмаган инсонлар орасидаги беҳаёликни кўриб ёқа ушлаб қоласиз. Албатта буларнинг ҳаммаси болаларнинг онгига салбий таъсир қилади.

Шундай экан, ҳар бир ота-она ўз фарзандларини маълум чегарада ушлаб туриш лозим. Лекин болаларга бирон нарсани қанчалик ман этманг, у шунчалик болаларда ўзига қизиқиш уйғотади. Бунинг бирдан бир олдини олиш эса, болаларимизни руҳий онгини бойитиб боришдир. Яъни уларга гуноҳ ҳақида ва унинг оқибатлари ҳақида тўлиқ тушунча бериш керак деб ўйлаймиз.

Юқорида айтиб ўтган ҳаёсиз филмлар кимлар учундир оддий ҳолдек бўлиб қолган. Лекин азиз ота-оналар, бунга бефарқ бўлишнинг оқибатлари яхшилик билан тугамайди. Аҳир бундай филмлар жирканчли-ку. Буларни барчасини худди Садўм ва Ғамўрадаги ёки Нух давридаги воқеаларга ўхшатиш мумкин. Агар бошқа мамлакатлардаги маълумотларга қарасак, кўплаб болалар ўн беш ёшга тўлгунга қадар, ҳар тўртинчи бола жинсий алоқада бўлганлигини кўришимиз мумкин. Ўн саккиз ёшгача бўлган қизларнинг эллик фоизи эса жинсий алоқа қилганликларини кўришимиз мумкин. Худога шукур, бизнинг мамлакатимизда бундай эмас. Лекин бизда ҳаммаси яхши деб қўл қовуштириб ўтирсак, шайтон ўз ишини бу ерда ҳам қилиши мумкин.

Азизлар, Худованддан илтижо қилиб ҳимоясини сўрайлик. Женевада сўровнома ўтқазилганда беш юз олтмишта кишилар орасида олтмиш беш фоизи турмуш қургунига қадар, жинсий алоқада бўлганлиги маълум бўлган. Кўпчилик ўз дўстларидан кўриб шундай ишга қўл уради. Чунки кўпчилик мен шундай қилганман, сен ҳам қилиб кўр, бунинг ҳеч қандай ёмон ери йўқ деб айтишар экан.

Агар болаларимиз гуноҳ ишлар ҳақида олдиндан билсалар, бундай ишларга қўл уришмайди. Чунки ёшлар орасида бир нарса бор. Кимдир бошқалар каби ёки бошқалар қилган ишни қилмаса, тезда ажралиб қолади. Натижада эса ҳамма бир хил бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг натижасида эса турли касалликларнинг сони ортиб бормоқда. Болаларимизга ёшлигидан тўғри тарбия берсак, уларга кўпроқ вақт ажратиб бирга бўлсак, албатта, яхши натижаларга эришамиз. Бизда болаларга жинсий алоқа ҳақида тушунтириб бериш бироз маданиятга тўғри келмас. Лекин замоннинг ўзгаришини кўриб, ўрни келганида гапирсак бўлади деган фикрдамиз. Азиз радио тингловчи, келгуси эшиттиришларимизгача сизлар билан хайрлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top