3:06

Шогирдлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Мана сиз азиз тингловчиларимиз билан яна бир бор радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турибмиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ҳар бир гуруҳда устоз ва шогирдлик йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Биринчидан, шу орқали биродарлар бир-бирларини руҳан ўсишларига кўмаклашсалар, иккинчидан гуруҳларнинг тез ўсиб кўпайиб боришига замин яратилади. Шогирдлик муносабатларини дарёга ўхшатишимиз мумкин. Дарё оққан сари кучайиб боради. Агар дарёнинг оқишига тўсқинлик қилинса у тошиб кетади.

Худди шу сингари имонли биродарларнинг ўрганган нарсаларини бошқа биродарга етқазиш орқали, Худонинг мақсади амалга ошиб боради. Гуруҳ бошлиғи ўз ёрдамчилари билан шогирдлик муносабатларини олиб боради. Ёрдамчилар эса бир ёки икки гуруҳ аъзолари билан шогирдлик муносабатларини ўтқазадилар.

Гуруҳ аъзолари ҳам ўз навбатида янги имонга келган биродарлар билан шогирдлик муносабатларини ўтқазиши мумкин. Шогирдлик муносабатлари қачон ва қайси маҳалда амалга оширилади? Шогирдлик муносабатлари хафтада бир маротаба уй гуруҳининг йғилиши бўлмаган вақтда олиб борилгани маъқул.

Шу билан бирга янги имонга келган дўстларимиз билан ҳам хафта давомида камида бир маротаба учрашиб туришимиз яхши натижа беради. Лекин хафта давомида бир мартадан кўпроқ учрашиб туриш имкони бўлса, бу яна ҳам яхши бўларди. Янги тавба қилганларнинг қўп саволлари бўлади.

Шунинг учун ҳам улар биродарлар билан қанча кўп учрашишга эга бўлсалар, уларнинг имони борган сари ошиб мустаҳкам бўлиб боради. Шогирдлик муносабатида фақат бирга Калом ўқиш эмас, балки шогирдингизнинг шахсий ҳаёти, оиласи ва дунёдаги воқеалар ҳақида ҳам гаплашиб туриш мумкин.

Албатта ҳар икки томон ҳам ўз юрагидаги муаммолари билан ўртоқлашишлари мумкин. Агар улар бирга ибодат қилиб муаммолар учун рўза тутсалар, шогирд ўз биродарининг сўзлари, ҳаёти орқали ҳам имон ҳақида ўрганади. Шогирдлик билан шуғулланишда бир ёки икки киши билан шуғулланиш мумкин. Шунда уларга шахсий эътибор бериш мумкин.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Агар Муқаддас Китобга эътибор берсак ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаётини кўрсак, У ҳам шогирдликка катта эътибор берганини кўришимиз мумкин. Биродарларнинг руҳан ўсишлари учун устоз ва шогирдлик усули энг яхши усуллардан бири саналади. Бизнинг маданиятимизни ҳисобга олган ҳолда шогирд тайёрлашда, аёллар билан аёллар, эркаклар билан эса эркаклар шуғуллангани маъқул. Ҳурматли радио тингловчи биродар,

сизларга ва оила аъзоларингизга тинчлик ва хотиржамлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизга якун ясаймиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top