Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Яна эфирда сиз азиз тингловчиларимиз учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Кўпинча биродарлар билан суҳбатлашганимизда шундай гапларни эштишимиз мумкин.
Масалан: “Менда бошқаларга Хушхабар айтиш инъоми йўқ”, ёки “Хушхабар айтиш инъомини олишим учун ибодат қилинглар”. Хуллас шунга ўхшаш гаплар. Шундай инъомларга эга бўлсак бу албатта жуда яхши, чунки тезроқ ва кўплаб инсонлар ҳали нажотга эга бўлмаган биродарларимизга хизмат қилишлари мумкин. Бугун шу мавзуни тайёрлаш вақтида мен Хушхабар айтиш инъоми ҳақида жуда кўп ўйладим.
Тўғриси, шундай фикр қилдим. Ҳар бир Масиҳга ишонган кишида Хушхабар айтиш инъоми бўлиши шарт. Тўғри, бундан бошқа жуда кўп инъомлар ҳам бор. Лекин Хушхабар айтиш инъоми ҳар биримиз учун жуда муҳим. Бундай деб айтишимга бир нечта сабаблар бор. Биринчидан, Худованд ҳар биримизни танлаган вақтда, бошқаларга хизмат қилишимиз учун танлаган эди.
Тўғри, бошқа инъомлар орқали ҳам хизмат қилишимиз мумкин. Лекин муҳтож инсонларга биринчи галда Хушхабар керак деган фикрдаман. Иккинчидан, кимдир биздан кимга ишонишимиз ва қандай қилиб нажотга эга бўлганимиз ҳақида сўраб қолсачи? Бундай шароитда албатта Хушхабарни кимгадир гапириб беришимизга тўғри келади.
Шунинг учун ҳам Хушхабар айтиш инъоми хар бир Масихий инсонда бўлишини жуда жуда истардим. Албатта бу мен Ғолиббекнинг шахсий фикрлари эди. Балки сиз азиз тингловчи бошқачароқ фикрдадирсиз. Азизлар сиз қандай қилиб Хушхабарни бошқаларга етқазишингиз мумкин? Албатта ўша танлаган инсон учун доимо ибодатда бўлинг. Худованддан унинг юрагини очишини сўранг.
Шундан сўнг Худованд сизга хадя этган тинчлик ва юрагингиздаги хурсандчилик хақида у билан ўртоқлашишингиз мумкин. Шундай вазиятда яхши тингловчи бўлишингиз ҳам жуда муҳим. Дўстингизни дарди ва муаммоларини диққат билан эшитинг ва соволларига жавоб беришга уриниб кўринг. Агар дўстингиз Худованд олдида тавба қилиб кечирим олса.
Энди биргаликда Муқаддас Китобни ўқишингиз мумкин. Шу билан бирга Раббимиз Исо Масиҳ фильмини ҳам биргаликда томоша қилишингиз мумкин. Азиз биродар, шуни доимо ёдда тутинг, сиз Раббимизнинг ердаги элчисисиз. Худованд осмондан туриб гапирмайди, балки У ердаги элчилари орқали бошқаларга гапиради, шу орқали одамларни имонга чақиради.
Бир пайтлар сиз ўзингиз бошқалардан ўрганганингиз каби, янги биродарингизга устозлик қилишингиз мумкин. Шу орқали одамлар орасида Хушхабар кенг тарқалади ва Худованднинг Шоҳлиги кенгайиб боради. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр омон бўлинглар.