3:10

Болаларнинг ўсишига ёрдам 92

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчилар, азалдан болаларнинг тарбияси ва болалар орасидаги содир этилаётган жиноятлар дунё, жамоатчилиги орасида биринчи ўринда туради.

Айниқса йигирманчи асрдан кейин бунга қарши жиддий курашиш бошланди. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Илгари болалар кам жиноят содир этишганми ёки бутун жамоатчилик бундай жиноятчиликка қарши кўзларини юмиб қараганми? Сабаб, илгари ҳозиргидек болалар орасидаги жиноятчилик авж олмагандек, ҳозирги кунда эса бутун дунё аҳли нима қилиб бўлсада, болаларни турли хавф-хатардан ёки турли жиноятлардан сақлаб қолмоқчидек.

Лекин буни уддасидан чиқа олармиканмиз? Энг муҳим масала шу саволда ўз аксини топган десак муболаға бўлмас. Тўғри, айрим мамлакатларда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида турли қонунлар ва тартиблар жорий этилган. Лекин яхшилаб эътибор берсак, айнан шу мамлакатларда болалар орасидаги жиноятлар кўпроқ содир этилаётганини кўришимиз мумкин.

Ҳар бир ишни бошлашимиздан аввал Худованддан мадад сўраш тўғрироқ бўлар эди, деб ўйлаймиз.Чунки фақатгина Худованд бизни ва фарзандларимизни ҳимоя қилувчи паноҳимиздир. Инсон ўз билганича турли хил усуллар билан кўп нарсага эришмоқчи бўлади. Шу жумладан болалар орасидаги жиноятчиликни олдини олишда ҳам.

Албатта болаларнинг оиладаги олган тарбиясига ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади. Лекин ҳозирги кунда энг тартибли болалар ҳам жуда тез бошқаларга ўхшаб жиноят содир этмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Душман ўз рақибига қарши жангга отланишдан аввал унинг энг ожиз жойларини ўрганиб чиқади. Худди шу каби шайтон ҳам ҳар бир инсоннинг ожиз тарафларини яхши билганлиги сабабли, ўз тактикасини қўллайди.

Ҳар бир киши шуни яхши билиши керакки, инсоннинг биринчи рақамли душмани бу шайтондир. Ҳурматли радио тингловчилар. Бир эслаб кўринг-а! Шайтон Худованднинг ҳузуридан хайдалган пайтда, бутун инсонларни Худовандга қарши қўйишини айтган эди. Айрим пайтларда болалар орасида содир этилган жиноятларни, биз инсонлар, шундай баҳолаймиз.

Ҳа, энди ёшлик қилибди-да ёки бўлмаса энди шунга ақли етмабдида деб қўяқоламиз. Аслида эса шайтон шу жиноят содир этилишини хоҳлаётгани ҳақида ўйлаб кўрмасак ҳам керак. Азизлар, биз катталарни ва фарзандларимизни ягона ҳимоячимиз бу бутун борлиқни яратган эгамиз Худованддир. Шунинг учун ҳам Ундан кундалик ҳаётимизда ҳар биримизни ва фарзандларимизни ҳар хил ёмонликлардан ҳимоя қилишини сўрайлик. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top