3:17

Гуноҳдан қутилайлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турибмиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Гуноҳ шундай нарсаки, у инсонни аста-секин гуноҳ қилиши ёки бирданига Худовандга қарши ниманидир амалга оширишига йўл қўяди.

Бундан ташқари сиз азизларга шуни айтиб ўтмоқчи эдим. Бизга маълумки, дунёда энг қийин нарса гуноҳнинг жиноят эканлигини тушуниб етишдир. Ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз, деб айтиб қўйиш осон. Аммо гуноҳ Худованд назарида нима эканлигини тасаввур этиш осон эмас. Гуноҳ бизларни шунчалик қамраб олганки, натижада унинг ҳақиқий юзини кўришимизга йўл бермайди.

Биз шахсий ахлоқимизга етаётган зарарни ҳис этмаяпмиз. Ёқимсиз ва жирканч ҳайвонлар ўзлари шундай эканлигини сезмайдилар. Чунки уларда инсондаги каби онг ривожланмаган. Инсон бирон гуноҳни билиб туриб қилаётганида қандайдир бир даражада биз ҳам ўзимизни шунга ўхшатсак бўлади. Бундай қўполлик учун сиз азиз радио тингловчилардан узр сўраймиз.

Гуноҳкор табиатимиз таркибий ва биздан ажратиб бўлмайдиган қисмимиздир, шу боисдан ҳам унинг бизга бўлган таъсирини озгина бўлса ҳам сеза олсак бўларди.

Энди эса мен сизга айтганларим тўғрисида ўйланиб кўринг. Бу ҳақда ўйлаб кўришимиз ҳеч биримизга халақит қилмайди. Албата Худованд ҳар биримизга шахсан гуноҳ ва айбимизни тушунишимизда ёрдам берсин.

Қачонки чиндан ҳам ким эканлигингизни тушуниб етсак, жонимиз нажот топмагунича тинчлана олмайсиз. Чанқаган ким? Оч қолган ким? “Чанқаганлар, барчангиз сувга келинг! Ҳаттоки сизлар ҳам, кумуш тангаси йўқлар, келинглар, сотиб олинглар. Келинглар, кумуш тангасиз шароб ва сутни бекорга олинглар! Сизлар нега нон бўлмаган нарсага кумуш берасизлар, тўйғазмаган нарсага меҳнат қиласизлар?

Мени диққат билан эшитиб, яхши нарсаларни енглар, токи жонингиз мой ила роҳатлансин. Менга қулоқ солиб, олдимга келинг. Мени тингланг, шунда жонингиз ором олади. Мен сизларга Довудга ваъда қилинган мангу аҳдим ва ўзгармас иноятимни бераман. Мана, Мен уни халқлар учун гувоҳ қилиб бердим, уларнинг йўлбошчиси ҳамда насиҳатчиси қилдим.

Мана, сен ўзинг танимаган халқни чақирасан, сени танимаган халқлар ҳам сенинг Худовандинг учун, Муқаддас Исроилинг учун сенга келгани шошилади. Чунки У сени машҳур қилди. Раббийни топиш мумкин экан, Уни изланглар. У яқин турганда Уни чақиринглар. Имонсиз ўз йўлини, қонунбузар ёмон хаёлларини ташлаб, Раббийга мурожаат этсин, шунда У уни марҳаматлайди, бизнинг Худовандга мурожаат қилсин, чунки У раҳм-шафқатлидир” (Ишаъё китоби 55: 1-7). Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, гуноҳдан озод бўлишимиз учун Раббимиз Исо Масиҳ бир нечта оятлар орқали йўл кўрсатмоқда. Унга қулоқ тутайлик. Шунда нажот ва абадий ҳаётга эга бўламиз. Яна учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top