3:00

Воизлик 115

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Азизлар, бугунги эшиттиришимиз орқали биз Худованднинг каломидан сизлар билан бўлишмоқчимиз.

Агар Эски Аҳд китобидан Воиз китобига назар ташласак, учта ажойиб нарсани кўришимиз мумкин бўлади. Биринчиси — биродарлар орасидаги севги, иккинчиси -яқин инсонларимизга бўлган муҳаббат бўлса ва охиргиси эр ва хотин орасидаги муҳаббатдир. Агар шу учта айтиб ўтган муҳаббат чин бўлса, бу инсонлар орасидаги мақтовга сазовордир.

Энди эътибор қилайлик, инсонлар шу муҳаббатни чинлигини кўриб қанчалик қувонишяпти. Худованд бундай ажойиб муҳаббатни кўриб минг карра кўпроқ қувониши аниқ. Азиз биродарлар, ҳар бир қилган ишимиз Худовандга маъқул бўлса, мақтанишга ҳақлимиз. Сабаб, демак Худованд бизда Ўз ишини қиляпти, Ўз ўрнида эса биз Худовандимизга бўйсинаяпмиз.

Лекин ҳар доим ҳам шундай мақтовга лойиқ ишларни инсонлар қила оладими? Саволимизга йўқ деб жавоб берсак, ўйлайманки, ҳеч ким қаршилик қилмайди. Азизлар, тўғрисини тан олайлик, биринчи одамлар қилган гуноҳ ўз таъсирини бизда ҳам амалга оширгиси келади. Кўпинча инсонлар бахт нимада деган саволга турлича жавоб бериб келишади.

Масиҳий инсонларнинг бахти эса Худовандга тўлиқ бўйсина олишда деб ўйлайман. Бошқаларнинг қувончига шерик бўлиб улар билан биргаликда қувониш ҳақиқий бахтдир. Бундай деб айтишимизга сабаб бор. Дунёвий инсонлар бошқаларни қувончига ҳар доим ҳам шерик бўла олмайдилар. Юракнинг бир четида ётган ҳасад доимо бу учун халақит қилади.

Шунинг учун азиз биродар, юрагимизни Худованднинг олдида поклашга ҳаракат қилайлик. Тўғри, бу анча мушкулдек кўринади. Лекин Худованд билан биз ҳамма нарсага қодирмиз. Худовандга бўйсиниб яшайман деган ҳар бир инсон ердаги кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келади. Чунки ерда Худовандга номаъқул бўлган ишларни қилиб юрган киши ер билан боғланган.

Ер билан боғланиб қолган киши эса осмонга Худованднинг ҳузурига қандай қилиб бора олади? Ҳурматли биродарлар, инсоннинг ўртача умри йитмиш ёки йитмиш беш ёш бўлиши мумкин. Кимдир шу қисқа даврда гуноҳлари учун тавба қилишни истамай, кўнгли истагандай яшаши мумкин. Лекин вақт-соат келиб, Худованднинг ҳузурида абадий яшаш фақатгина ўз гуноҳларидан воз кечиб, Худовандга маъқул ҳаёт кечирган инсонларгагина насиб қилади.

Танлов эса ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимизни якунлар эканмиз, сизнинг фикрларингизни www.najot.com сайти орқали кутиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top