3:10

Болаларнинг ўсишига ёрдам 102

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз. Бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон шарафлар бўлсин. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Хурматли биродарлар. Келинг сиз билан иккинчи қонунлар китоби хақида гаплашсак.

Иброний халқининг одатига кўра ушбу қисм, “ Shma” деб айтилади, бу дегани “ Қулоқ сол” деган маънони билдиради. Хозир сизларга айтмоқчи бўлган оятимиз жуда ажойибдир. Бу оят Икинчи қонунлар китобининг олтинчи боби тўртинчи хамда тўққизинчи оятларида ёзилган. Айнан шу оятни, ўзини солих деб билўвчи иброний хар куни такрорлайди.

Болалари гапиришни бошлаган пайтлариданоқ,шу оятни ёдлатишга харакат қиладилар. Чунки айнан шу оятда боланинг тарбияси қандай бўлиши кераклиги хақида гапирилади. Хурматли ота оналар хар бир Масихга эргашадиган киши ўз фарзандларини, айнан шундай тарбиялаши зарур. Болаларимизга беришимиз зарур бўлган билим, бу Худованнинг буюк эканлиги ва шу буюк Худовандга бўлган севги бўлиши керак.

Худовандни хақиқатдан яхши кўрсак, Унинг каломи юрагимизда бўлади. Хар қандай тарбиянинг асосий пойдевори ота онанинг ва оиланинг шароитига асосланади. Айниқса болалар ўз ота онасидан кўп нарсани ўрганишади. Хаттоки оддийгина кимгадир соғ бўлинг деб айтишни хам бола ўз ота онасидан ўрганади. Ёки бунинг тескариси бўлмиш телефон орқали ўйда дадам ёки ойим йўқ деб алдашни хам ўз ота онасидан ўрганиши мумкин.

Худованд Ўзи яратган барча инсонлардан хохлайдигани, Ўзига нисбатан инсонларда хақиқий севги бўлсин. Инсонлар ўз яратувчисини чин дилдан севиб Унга ишонсинлар, Отамизнинг ягона истаги шудир. Агар ота онада Худованд билан мустахкам ва яқин алоқа бўлмаса, шунингдек Унга нисбатан севги хам етарли бўлмаса, барча тарбиявий харакатларимиз фойдасиздир.

Чунки шундай холатда аввал ота онанинг ўзи Рўхан ўсиши керак бўлади. Аксинча болаларимиз Худованд билан қилаётган сохта алоқани кўриб улар хам худди шундай йўл тутишлари мумкин. Бир киши айтган экан: “ биз болаларга қанчалик бақириб ниманидир ўргатмоқчи бўлсак, улар шунчалик қулоқларини беркитишга харакат қилишади деб”

Азиз биродарлар, бугуннинг ўзидаёқ ибодат қилиб, болаларга нисбатан, қандай муносабатда бўлаётганингизни Отамиз Худованддан сўранг. Қаерда нотўғри харакат қилган бўлсангиз, тўғрилашга харакат қилинг. Ахир ўз фарзандларимиз хақида ўзимиз қайғурмасак бошқалар қайғурармиди. Уларни Худованднинг севгисидан хабарсиз қолишларига йўл қўймайлик. Азизлар сизнинг фикирларингизни кутамиз. Бизнинг манзил, www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top