3:36

Қабул қилинмаган

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Отамиз Худованд Юсуфнинг ҳаётида кўплаб муъжизалар қилгани ҳар биримизга яхши маълум. Орадан йиллар ўтиб, Юсуф ўн етти ёшга тўлди.

Бир куни эрталаб у яхши кайфиятда уйғонди ва ўзининг одатдаги ишини қилмоқчи бўлди. Лекин энг биринчи навбатда, ҳар биримизнинг фарзандларимиз одатланганидек, отасига “хайрли тонг” деб айтиш учун унинг олдига югуриб кетди. Ўша куни Ёқуб ўғлига акаларининг ҳолидан ва подадан хабар олиб келиш учун Шакамга бориб келишни буюрди. Юсуфга отасининг топшириғини бажариш осон бўлмади, чунки у акалари уни ёмон кўришини биларди.

Бироқ у итоат қилишга ўрганиб қолган эди, шунинг учун йўлга отланди. Ҳурматли радио тингловчи биродар, худди Ёқуб қилганидек ўз фарзандларимизга керакли топшириқларни беришга одатлансак мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳа, ҳар биримиз ўз фарзандларимизни чин дилдан севамиз. Шундай бўлсада уларга ёшликдан меҳнат қилишни ва ота-онага, энг муҳими эса Худовандга итоаткор бўлишга ўргатайлик.

Ёқуб ўғли билан хайрлашиб, чодир олдида кетидан қараб қолар экан, нимани ҳис қилди экан? Отаси Юсуфнинг охирги марта орқасига қараганини ва хайрлашув олдидан унга кулиб қўйганини кўрди. Ёқубнинг кўз ўнгида гўёки, қуёш нури ялт этди. Ўғлининг ранг-баранг кийими кўздан ғойиб бўлди. Қария чодирга кирар экан, ўғли билан узоқ йилларга хайрлашганини ва ўзининг қора қўнғироқ сочли ўғлини ортиқ бундай ҳолда кўра олмаслигини хаёлига ҳам келтирмаганди.

Юсуф ҳам охирги марта отасининг чодирига ўгирилиб қарар экан, туғилиб ўсган жойи билан анча йилга хайрлашаётганини, болаликнинг олтин онлари ҳамда беташвиш ҳаёт билан эса абадий ажралаётганини билмас эди. Юсуф Шакамга келганда акалари у ерда йўқ эди. У акаларини излашга тушди ва анча вақт излагандан кейин уларни Дўтандан топди.

Отасининг топшириғини бажарган ҳолда у акаларига озиқ-овқат ва кийим-бош олиб келди. Эвазига нима олди? Акалари Юсуфга қандай миннатдорчилик билдиришди? Юз йиллар ўтиб одамлар, уларга Хушхабар ва ҳаёт нонини ҳамда оппоқ кийим бериш учун Самовий Отасини ташлаб, ер юзига келган Масиҳга қандай миннатдорчилик билдиришган бўлса, худди шундай.

Масиҳ ҳалок бўлаётганларни топиш ва уларни қутқариш учун келган эди, улар эса Уни қабул қилмадилар. Улар Унинг инъомларини рад этиб, Уни таҳқирладилар сўнгра ўлимга топширдилар. Бироқ, келинг, ёш йигит Юсуфга ва унинг акаларига қайтайлик. Ёқубнинг ўғиллари оталарининг арзанда ўғлини узоқдан енгил қадам ташлашидан ва чиройли кийимидан таниб қолдилар. Улар укаларининг пайдо бўлганидан умуман норози эдилар. Шундан кейин улар ўзларининг ёвуз ниятларини амалга оширишга киришиб кетдилар. Худованд сизларни марҳаматласин. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top