3:30

Воизлик 126

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сиз азизлар билан радио қаршисида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Хонадонингизга тинчлик бўлсин! Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Кечирим бериш йўлидаги қадамлардан бири бу келишмовчиликка ҳолисона баҳо беришдир. Бир оз вақт ўтиб, бирданига дастлабки ҳис-туйғуларингиз бироз оширилган эканини англайсиз.

Эҳтимол, бу шунчаки англашилмовчилик бўлгандир. Қалб оғриқларингиз ва қўрқувларингиз вақт ўтиб, ўзингизга ҳам кулгули туюла бошлайди. Юмор ҳисси бу катта инъом. Бундай иньом ҳаммага ҳам берилмаган. Энг ёқимли одамлар бу – ҳамма нарсанинг ҳам яхши томонини кўра оладиганлардир. Улар ғазабининг портлаши тезда кулгуга айланади.

Ҳамма нарсанинг ўз вақтида содир бўлган яхши. Албатта, кулгу ҳар қандай ҳолатда ҳам ўринли бўлавермайди. Мактабда ўқитувчилик қиладиган бир аёл жуда ҳафа. Машина ҳайдаш бўйича имтиҳондан ўтолмади. Ўқитувчи аёл ўша имтиҳон соатини онгида қайта-қайта жонлантирди. Унинг билими ва қобилиятини ноҳақ баҳолашганига ишончи комил эди. Хафа бўлишининг асосий сабаби, унинг ҳеч қачон имтиҳонлардан йиқилмаганида эди.

Шунинг учун ҳам у «Ҳар доим омад менга кулиб боқади», — деб ўйлашга ўрганиб қолган. Ҳаётидаги бу илк омадсизлик унга катта бахтсизликдай туюлди. Ташқи томондан яққол кўриниб турган: «Мен ҳеч қачон ютқазмаслигим керак», — деган қоидаси унинг азобланишига сабаб бўлди. Бундай шароитда хайаътни айблагандан кўра, имтиҳонни қайта топшириш у учун осонроқ бўларди.

«Нега биродаринг кўзидаги чўпни кўрасан-у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?»- деб айтган эди Раббимиз Исо Масиҳ. У ҳаммага яхши маълум бўлган инсон заифлигига ишора қилганди. Биз ўзимизнинг камчилигимиз бўлган нарсани бошқаларда кўришга ва уларни танқид қилишга мойилроқмиз. Яна бир муаммо бор. Ўтмишдаги кечирилмаган хафачиликлар бизнинг бугунги ҳис-туйғуларимизга таъсир қилади.

Келинг, азизлар, яна бир ҳаётий мисол билан тушунтиришга ҳаракат қилайлик. Ушбу мисолимиз чет мамлакатларнинг бирида содир бўлганди. Керол деган бир қиз ўзининг бўлажак турмуш ўртоғини ота-онаси билан таништириш учун уйига олиб келди. «Иккинчи марта бу йигитни менинг уйимга олиб келма, — деди отаси. – Сабаби ишчиларни ишдан бўшатаётган пайтида у иштирокчиларни сотган»- эди.

Керолнинг отаси кўп йиллардан буён ўша воқеадан кўнгли қолгани ва хафачилиги ҳақида эсламаган эди. Ўшанда узоқ давом этган бўшатишлар оқибатида у ишидан маҳрум бўлган эди. Керол отасини бошлиқларни кечириб юборган деб ўйларди. Шу тахлитда ғазаб ҳисси ўзи ҳақида шаҳсий фикрлашида ёки эски аламларда томир отган бўлиши мумкин. Бошқаларни ноҳақ айбламаслик учун ўзимизни тушунишни ва бошқалар ҳақида ҳолислик билан гапиришни ўрганишимиз лозим. Азиз радио тингловчилар, бошқаларни ҳукм қилмайлик, ҳукм қилиш сиз билан бизнинг ишимиз эмас. Барчасини Худованднинг қўлларига топширайлик. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top