3:33

Руҳий ғалаба 16

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен Ғолиббек. Азизлар, Худованд берган шу имконият учун миннатдормиз. Луқо Хушхабар китобининг 16 боби 22 оятида ёзилишича, Лазар исмли гадой ўлгач, фаришталар уни Иброҳимнинг олдига олиб борадилар.

Балки, Худо шу йўл билан ердаги ҳаётдан кўз юмган имонлиларга «бадани ғурбатсаросидан чиқиб, Раббимиз ҳузуридаги ватанга кўчишларини» амр қилса керак. Нажот топмаганларга бўлган муносабатчи? Худо имонга келмаган кишиларни ҳукм қилишни ва ҳукмни амалга оширишни кўп ҳолларда фаришталар орқали бажарган.

Имонсизларнинг тақдирини ҳал қилишда фаришталарнинг иштирок этиши ҳақида Муқаддас Каломдан бир қанча мисоллар келтиришимиз мумкин: масалан: одамларнинг қабиҳ гуноҳлари туфайли Садўмнинг вайрон бўлиши ҳақида фаришталар Ибтидо китобининг 19:1 ояти ва 12-13 оятларида олдиндан огоҳлантирадилар.

Охирзамонда, «Худонинг қаҳр косаси» лиқ тўлиб, энг олий ҳукмнинг амалга ошиши олдидан, фаришталар дунёдаги жамики ёвуз руҳлар ва ҳайвонга сажда қилган ҳар бир киши бутунлай йўқ қилинади, деб хабар берадилар. Ваҳий китоби 14 боби 6 ва 13 оятлари яна шу бобнинг 15 ҳамда 19 оятлари. Фаришталар Қуддус халқини бутпарастлиги учун жазолайдилар.

Подшоҳ Ҳирод шон-шуҳратни Худога бермаганлиги учун, уни фаришта уради. Ҳаворийлар мактубининг 12 боби 21 ва 23 оятлари. Охират кунларида фаришталар ҳукм қилувчи қуролга айланадилар ва Худонинг нажотини қабул қилмаган барча кишиларни ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. Бундан ташқари Буюк Мусибат кунларида фаришталар «карнай чалиб» ҳукм қиладилар.

Бугунги эшиттиришимизнинг ниҳоясида шу нарсани эътиборга олишимиз керакки, Ҳосил байрамидан кейин фаришталарнинг одамлар ҳаётига аралашуви кескин камая бошлади. Балки бугунги кунга келиб, инсон ҳаётида асосий фаолиятни Муқаддас Руҳ бошқараётганлиги туфайли бу ҳолат юз бергандир. Бироқ, биз ўзимиз аниқ гувоҳи бўлганимиздек, фаришталар Худонинг ерда амалга оширадиган ишларида жуда муҳим ўринни эгаллайдилар.

Энди азизлар, жинлар ҳақида гапирадиган бўлсак. Жинлар Худо ҳузуридан ҳайдалган гуноҳкор фаришталардир. Улар дунёдаги солиҳлик асосларини йўқ қилишга ҳаракат қиладилар. Муқаддас Калом жинларни қуйидагича номлар билан атайди: «Ёвуз руҳлар», «Фолчилик руҳи», «Йўлдан оздирувчи руҳлар», «Алдаш руҳи», «Жинлар руҳи», жинлар ўзларини «Тумонат» деб атайдилар. Бу ном битта жинни эмас, балки бир қанча жинлар тўдасини билдиради. Муқаддас Калом жинларни афсонавий мавжудот деб эмас, балки тарихий воқеа-ҳодисаларда иштирок этувчи чинакам бор бўл бўлган мавжудотлар, деб айтади. Азиз радио тингловчи биродарлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top