3:34

Руҳий ғалаба 21

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Балки ёшлигимиздаги айрим гаплар ҳозиргача ёдимизда бўлса керак. Ёнғоқнинг тагида ухлаб қолма. Тушлик пайтида ёки куннинг иссиқ пайтида ёлғиз ўзинг юрма, жин чалиб кетади, деган гаплар.

Кимдир ушбу гапларга ишонган бўлса, кимдир ишонмаган бўлиши мумкин. Келинг азиз радио тингловчи, бу гапларнинг қанчалик асосга эга ёки эга эмаслигини Муқаддас Китобга асосланган ҳолда биргаликда кўриб чиқсак. Mуқаддас Китобни ўрганувчи олимлардан бири «жинга йўлиқиш»нинг нима эканлигига шундай таьриф берган: «… инсон ичига кириб олиб, унга таьсир ўтказадиган ва бевосита уни бошқарадиган, унинг ақл-идроки, баъзан эса танасига ҳам оғриқ ва зарар етказадиган бу жин.

Жинга йўлиққанликни инсонга нисбатан қилинаётган жинга хос ҳатти-ҳаракатларга қараб фарқлаш мумкин. Бу ҳолатда жиннинг ҳар бир ҳаракати ташқарига чиқади. Жинга йўлиқиш ичкарида содир бўлади». Бу таърифдан келиб чиқадиган бўлсак, имонли киши жинни бўлиши мумкин эмас, чунки унинг ичида Муқаддас Руҳ яшайди.

Бироқ имонли киши ёвуз руҳлар томонидан шу қадар кўп ҳужумларга дучор бўлиши мумкинки, натижада четдан қараганда, у худди жинга чалингандек кўриниши мумкин. Келинг азизлар, изоҳ бериб ўтсак: Муқаддас Китобда имонли киши жинга йўлиқиши мумкин, деган тасдиқ йўқ. Ҳар бир имонлининг вазифаси жинларни қидириш эмас, балки уларнинг борлигини, таъсир ўтказа олишини тушуниб етиш ва Раббимиз берган ҳокимлик билан уларга қарши мустаҳкам тура олишдан иборат. Эфесликларга мактубининг 6 боби 10 ва 12 оятлари, шунингдек 1 Бутрус мактубининг 5 боби 8 ва 9 оятлари шу ҳақида бизга гапиради.

Жинга йўлиққан кишининг одатда одоб-аҳлоқи ва руҳий феъл-атвори ўзгаради. Кўп ҳолларда одамнинг овози бошқача бўлиб қолади, ақл-идроки, билим даражаси ўзгаради. Жинлар таъсири остида бўлган одам ҳатто жин истаган нарсани ҳам гапириб юбориши мумкин. Маркдан Хушхабар китоби 1 боби 23 ва 24 оятларда жинлар Нажоткорни таниган заҳотлариёқ, одам орқали гапириб юборганлар.

Бу ҳолат эҳтимол, бу одамнинг ғайритабиий билим ва ақлий кучга эга бўлганлигидан далолат берар. Жинга йўлиққанликнинг бошқа бир аломатини гадаралик телбада кўришимиз хам мумкин. Ичидаги жинларнинг куч-қудрати ёрдамида бу телба занжиру кишанларни синдириб, узиб ташлай олган эди, деб ёзади. Марк китобининг 5 боби 3 ва 4 оятларида.

Юқорида айтиб ўтилганидек, имонли киши Ҳазрати Исо берган ҳокимият билан иблиснинг қудратига мустаҳкам қаршилик кўрсатиши керак. Иблис ва унинг жинларига қарши туриш — бу имонли кишининг ўз ҳаётида гуноҳли ишлардан бош тортиши демакдир. Азизлар, радио орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top