Ассалому алайкум хурматли дастуримиз мехмони. Сиз билан камина Зафарбек бугун китоб ҳақида сўз юритаман. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб – фикрлаш қуроли, хазина- лар калити, тафаккур манбаи. Китоб – нондай азиз, мўътабар ва муқаддас.
Китоб инсоният онгли ҳаётининг, маънавият оламининг бош тимсолларидан саналиб келинади. Қадимий динлар моҳиятини белгиловчи барча обидалар негизида ҳам китоб тушунчаси мужассам. Масалан, “Библия” – китоблар, “Авесто” – “унаста” сўзидан олинган бўлиб китобий қоидалар, муқаддас “Қуръон” сўзи ҳам тўғри амаллар, тамойилларнинг илоҳий йўриқлари тарзида, у ёки бу даражада китобга нисбат бериб номланган. Китоб шу тариқа илоҳий моҳиятга дахлдорлиги билан ҳам муқаддасдир. Инсониятнинг жуда кўп машҳур донишмандлари китоб шаънига миннатдорчилик ва таскин сўзлар айтиб қолдирганлар. “Китоб – мангуликка йўл олган донолар хотирасига қўйилган ёдгорлик” — деб айтган эди XVII аср инглиз шоири Уильям Девенант. 1740 йили Парижда чиққан “катта тарихий луғат” саҳифаларида берилган “китоб, бирор нима ёзилган ёки босил- ган муайян миқдордаги варақлар тўплами”дир дейилади. Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсиясига кўра, ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган, табоқлаб тикилган нодаврий нашрни шартли равишда Китоб дейиш қабул қилинган. Китоб иши китобни яратиш, тайёрлаш, уни тарқатиш, сақлаш, тавсифлаш ва ўрганиш билан боғлиқ катта жараённи ўз ичига олади. Фан, адабиёт, санъат асарларидан матбаада кўпай- тириш ва тарқатиш учун танлаш, уларга илмий ва бадиий нуқтаи назардан ёндошиш, таҳрир қилиш, бадиий безак, матбаа ижро- сини белгилаш ва нашрга тайёрлаш ноширликнинг вазифаси. Китобни кўплаб чиқариш – китоб босиш иши полиграфия саноатида олиб борилади. Китобларни тўплаш, сақлаш, ўқувчи- лар ўртасида ташвиқот қилиш, улардан китобхонлар фойдала- нишлари учун қулай шароит яратиш кутубхона ишига киради. Китоб ва бошқа босма асарлар ҳақида муайян мақсад билан ўқувчиларга маълумот-ахборот бериш ва уларни ташвиқот қилиш библиографиянинг вазифасидир. Китобнинг пайдо бўлиш тарихи ёзувнинг яратилиши ва шаклланиш жараёни билан узвий боғлиқ. Ёзувнинг тузилиш хусусиятлари (белгилар тизими, уларнинг жойлашиш тартиби), ёзув материали ва қуролининг ўзига хос томони ва бошқалар маълум даражада китобнинг тузилишини ҳам белгилаб берди. Қадимги Миср, Рим, Юнонистон ва Ўрта Осиёда кишилар тош, пальма дарахти барглари, сопол ва бошқа материалларга ёзиб фикр изҳор этганлар. Ҳар бир китоб ўнлаб шундай материал- лардан тайёрланган плиталардан иборат бўлиб, оғирлиги бир неча килограмм бўлган. Ёзув материали сифатида папирус ўсимлигининг ишлатилиши (мил.ав. 4-3 минг йилликларда) билан ўрама китоблар пайдо бўлди. Бундай китобларнинг узун- лиги ўртача 10 метр атрофида бўлиб, ингичка, юмалоқ таёқ- ларга ўралган ва махсус чарм ёки ёғоч ғилофларда сақланган. Шарқ мамлакатлари, Қадимги Рим ва Юнонистондаги кўпгина нодир асарлар папирусга битилган. Азизларим, китобнинг азизлиги хақидаги ҳикоямизни кейинги эшитиришда албатта давом эттирамиз. Хозир эса хайир, саломат бўлинглар.