3:13

Китоб хаётимизда 2-қисм

MP3

Ассалому алайкум дастуримиз мехмонлари. Сиз билан яна бир бор эфир орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Ўтган сафарги эшиттиришда биз сизлар билан китобнинг азизлиги ва унинг хаётимиздаги мухим роли хақида сўз юритган эдик. Бугун хам биз сиз билан айнан китобга тегишли мавзуни давом эттирамиз. Эрамиздан аввалги 2-асрда Пергам (ҳозирги Туркиянинг Бергам шаҳри)да ҳайвонлар тери- сидан ёзув учун янги маҳсулот – пергам (пергамент)ни ихтиро қилганлар. Дастлаб бундай китоб ўрама ҳолда сақланган. Айрим маълумотларга қараганда, Ўрта Осиёда, хусусан, Хоразмда милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган зардўштийлик динининг муқаддас китобларидан “Авесто”нинг қадимги нусхаси ҳам 12 минг мол терисига битилган. Араблар- нинг Ўрта Осиёдаги истилосига қадар (8-10 асрлар) у ерда кўп нодир китоблар сақланган кутубхоналар бўлган. Лекин уларнинг кўпи босқинчилик урушлари натижасида йўқотиб юборилган. II-IV асрлардан бошлаб Қадимги Римда худди ҳозирги китобларнинг варақалари сингари буклаб, тикиб тайёрланган ва бир-бирига бириктирилган, муқовали китоблар – кодекс пайдо бўлди. Улар дастлаб папирус, сўнг пергаментга ёзилган. Бундай китоблар оғир ва бесўнақай эди. VI асрдан бошлаб кодекс шакли асосида ҳозирги кўринишдаги ноёб китоблар пайдо бўлди. Терига ишланган ноёб китоблардан бири – Мусҳафи Усмон Қуръонидир. Мазкур қўлёзма китоб Амир Темур томонидан Самарқандга олиб келинган. Қоғознинг кашф қилиниши китоб тарихида янги давр очди. Айрим маълумотларга қараганда, 650 йиллардаёқ Самарқандда қоғозли китоблар бўлган. XIII асрдан бошлаб Европада қоғоз асосий ёзув материали бўлиб қолди. Қоғоз китобнинг кўпайи- шига ва тарқалишига янги имконият очди. Китоб безашга алоҳида аҳамият берилди. Унинг саҳифаларига турли миниатю- ралар, ҳошияларига безаклар ишлана бошлади. Аста-секин хаттотлик (каллиграфия), муқовасозлик каби касблар ажралиб чиқди. Айниқса, Ўрта Осиёда ўрта асрларда хаттотлик санъати кенг ривожланди. Машҳур хаттотларнинг кўп авлодлари китоб тайёрлаш усулини такомиллаштириб бордилар. X-XII асрларда Мовароуннаҳрда муайян соҳа сифатида шаклланган китобат санъати XIV-XV асрларда янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Ҳар бир китоб қоғозидан тортиб муқова-сигача, сиёҳидан то бўёқлари-ю, зарҳалигача маълум меъёрдаги модда, режа ва қоида асосида тайёрланади, ҳатто китобдан хушбўй ҳид анқиб туриши учун баъзан сиёҳга гулоб ёки анбар қўшиларди. Қўлёзмалар нафис ҳуснихат билан сувли бўёқлар ва ҳошияга нафис нақшлар ишлаб бадиий безатиларди. XV- XVI асрларда бир қанча истеъдодли хаттот, мусаввир, лаввоҳ ва саҳҳофлар (Абдураҳмон Хоразмий, Султонали Машҳадий, Мирали қилқалам ва бошқ.) етишди. Ҳирот хаттотларига устозлик қилиб, китобат санъати равнақига улкан ҳиссасини қўшган хушнавис хаттотлардан бири Султонали Машҳадий эди. Мана азизлар, бизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Кейинга сафар учрашгунча хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top