3:08

Китоб хаётимизда 3-қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Мен Зафарбек хардойимгидек сизлар билан биргаман. Мен сизлар билан бир неча эшиттириш давомида китобнинг ҳаётимиздаги мухимлиги ҳақида сўз юритиб келмоқдамиз. Бугун ҳам мен сизга уш бу қизиқарли мавзу ҳақида кўпроқ гапириб бераман. Ўтган сафар биз ҳаттотлардан бири Султонали Машҳадийда тўхталган эдик. У Низомий, Ҳофиз, Саъдий, Навоий, Ҳусайн Бойқаро ва бошқа- ларнинг асарларини кўчириб шуҳрат қозонди. Султонали томонидан кўчирилган 50 дан зиёд китоб бизнинг давримизгача етиб келган. Темурий ҳукмдорлар девонхоналари қошида, хусусан, Самарқанд, Ҳиротда махсус сарой кутубхоналари ташкил этилган. Бундай кутубхоналар ўрта асрнинг ўзига хос ҳунармандчилик корхонаси бўлиб, уларда қўлёзма китобларни тўплаш ва сақлаш билан бирга китобсозлик билан боғлиқ бўлган бир қанча амалий ишлар бажарилди. Бундай сарой кутубхона- ларининг бошлиқлари “кутубхона доруғаси” ёки “китобдор” деб аталган. Уларнинг қўл остидаги кўплаб хушнавис хаттот, наққош-мусаввирлар, лаввоҳ, саҳҳофлар китобни яратишга доир турли вазифаларни бажаришган. 1425-1429 йилларда Жаъфар Бойсунқурий томонидан Абулқосим Фирдавсийнинг машҳур “Шоҳнома” асари кўчирилиб, 20 та турли мазмундаги рангдор миниатюралар билан безатилган. Ноёб санъат асари сифатида бу китоб Теҳрон музейида сақланади. Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий сарой кутубхонаси ҳам ўз даврида машҳур бўлган. Навоий бадиий қўлёзма санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Унинг бевосита кўмаги билан Беҳзод, Султонали Машҳадий, Шоҳ Музаффар каби ўнлаб китобсоз усталар етишиб чиқди. Бу усталарнинг услуб ва анъаналари кейинги йиллардаги каллиграфия санъатининг асосини ташкил этди. Туркистонда хаттотлик йўли билан китоб тайёрлаш узоқ вақт давом этди. Ҳатто китоб босиш кашф қилингандан кейин ҳам, дастлабки вақтларда китоблар қўлёзма йўли билан кўпайти- рилар эди.

Китоб нусхаларини оммавий кўпайтириш йўлидаги изла- нишлар натижасида ксилография пайдо бўлди. XV асрнинг 40 йилларида Германияда Иоганн Гутенберг томонидан китоб босиш ихтиро қилиниши китоб тараққиётида янги даврни очди. Китоб босиш техникаси аста-секин такомиллашиб, бошқа мамлакатларда ҳам тарқала бошлади.

Туркистонда босма усул билан китоб чиқариш Ўрта Осиё Россияга қўшиб олингандан кейин тарқалди. 1868 йили Тош-кентда Туркистон ҳарбий округи штабининг босмахонаси ташкил этилди. Шу босмахонада нашр этилган рус олими ва сайёҳи Н.А.Северцовниннг “Чу ва Норин тизмалари этагидаги тоғли ўлка тўғрисида лавҳалар” (рус тилида) китоби Туркистон- даги илк босма китобдир. Ўзбек тилидаги биринчи босма китоб Шоҳимардон Иброҳимовнинг 1871 йили Хивада босилган “Календар”идир. Китобнинг тарихи ва ривожланиш жараёни шундайдир. Китоб ҳақида гапирадиган бўлсак йиллар хам камлик қилади. Кейинги эшиттиришда биз албатта қуйдаги мавзуда яна тўҳталиб ўтамиз. Хозир эса хайир саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top