3:08

Кашандалик оқибати

MP3

Кашандалик инсон соғлигига қанчалик ёмон таъсир қилишини билмайдиган одам деярли йўқ. Тамаки фақат ўпкага эмас, балки инсоннинг бутун аъзоларига ҳалокатли таъсир қилиши ва умрини қисқартириши шак-шубҳасиз исботланган. Қуйидагиларни ўқиган ҳар бир кашанда ўзига тегишли хулоса чиқариб олади деган умиддамиз.

Соч тўкилиши. Тамаки чекиш одам иммунитетини сусайтиради ва натижада инсон кўпгина тери касалликларига дучор бўлади. хусусан сочнинг тўкилиши, қизил волчанка кашандалик асоратлари ҳисобланади.

Катаракта. Чекиш кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Кашандаларнинг 40 фоизи катарактага чалинади.

Терининг барвақт қариши. Чекиш юз терисининг таранг тортиб турувчи оқсилларнинг эрта парчаланиб кетишига олиб келади. Шу сабабли, чекувчиларнинг териси қуруқшаб, кўз ва оғиз атрофида чуқур ажинлар пайдо бўлади.

Эшитиш қобилиятини йўқотиш. Чекиш оқибатида томирлар атеросклерози эрта ривожланади. Бу ўрта қулоқда қон айланишининг сусайишига олиб келади. Кашандалар қулоқ шамоллаши ҳамда юқори частотали ва кучли шовқинлар таъсирида эшитиш қобилиятини йўқолишига кўпроқ чалинади.

Тери раки. Чекишнинг ўзи тўғридан-тўғри тери ракига олиб келмасада, аммо у касалликнинг оғир кечишига таъсир қилади ва оқибатда терида оғир касаллик вужудга келади.

Кариес. Чекиш сўлакнинг кимёвий таъсирини ўзгартиради, тишларни сарғайтириб, тошлар пайдо қилади. Кариес вужудга келиб, бориб, бориб тишлар касалланади ва тушиб кетади.

Ўпка эмфиземаси. Чекиш ўпкада саратон касаллиги келиб чиқишига қўшимча омил яратиб, ўпка эмфиземасига олиб келади.

Сигарет тутунидаги углерод оксид заҳарли газ бўлиб, қон элементлари билан осон бирикади. Бунинг натижасида гемоглабин кислород ташиш функциясини 15 фоизгача йўқотади. Кислород етишмовчилиги суяк зичлигини пасайтиради ва натижада суяк салга синадиган бўлиб қолади.

Юрак-томир касалликлари. Бугунги кунда жаҳонда ўлим ҳодисаларининг учдан бир қисмини юрак-томир касалликлари ташкил қилади. Чекиш бу касалликларни келтириб чиқарувчи хавфли омиллардан энг асосийси ҳисобланади. Кашандаларда гипертония ва қон томирларининг тиқилиб қолиши хавфи ошади ва юрак инфарктига ҳамда мияга қон қуйилишига сабабчи бўлади.

Меъда яраси. Чекиш меъдани бактериялар таъсирига чидамсиз қилиб, яра пайдо бўлишига олиб келади. Чекувчиларда меъда яраси касаллиги, чекмайдиганларга нисбатан қийинроқ кечади ва касаллик тез-тез қайталаб туради. Манна шунақа азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top