Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи азизлар. Сиз билан яна бир бор радио тўлқинлар орқали дийдор учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Сизга эшиттиришларимиз ёқиб келмоқда деган умиддаман. Худога қаратиб айтилган ибодат, ундай ширин дамни бошқа вақт ўтказиш турларидан сира топа олмасак керак. Худога ибодат қилиш У билан юзма-юз ўтириб худди ота билан ўғил бирга сухбат олиб бориши билан солиштирсак бўлади. Агар фарзанд ота-она билан ёшлигиданоқ сухбат қилиб келмаса, ўша фарзанд албатта бошқа етук оила фарзандларидан фарқ қилади. Худди шу нарса иймонлиларнинг рухий хаётида хам юз беради. Янги иймонга келган биродарлар хам худди чақалоқларга ўхшайди. Улар гўдак фарзанд она сутига мухтож бўлади, шунга ўхшаб янги иймонга келган биродарлар хам Худонинг Каломи ва ибодатга мухтожликни сезишлари табиий. Келинг, бугун биз сизлар билан бирга Тангримизга ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун Сенга шукуроналар айтамиз. Бизни севиб Ўз сўзингга содиқ қолганинг учун катта рахмат. Худоим, мен ибодатимни хали сенинг муқаддас севгинг хақида эшитмаган қалблар учун ибодат қиламан. Хали Сенинг буюк Қурбонинг хақида хеч нарсани билмай юрган одамлар учун ибодат қиламан. Худоим, мен Сени танимаган пайтларни эслайман. Мен хали сени умуман билмас эдим. Сен хақингда кўп эшитган эдим, лекин кўзим ожизлигидан сенинг мухаббатингни сезмаган эдим. Энди эса, мана беш йил ўтибтики, Сен мени фарзандларинг қаторига киритдинг. Мен энди қул эмас, аксинча, сенинг фарзандингман. Худоим, сенинг фарзандларингга бўлган содиқлигингни ва адолатингни тасаввур хам қилиш қийин. Сен менга тинчлик бердинг, менинг хаётим тубан ўзгарди. Менга ато қилган Нажотни юрагимда сақлаб тасалли топдим. Худоим, мен янги иймонга келган бандаларинг учун ибодат қиламан. Уларни рухан бақувват бўлиши учун. Муқаддас Каломингни ўрганиб Сен хақингда кўпроқ билишларини истайман. Тангримиз, Сенинг муқаддас рухинг, улар ичра маскан қилсин. Янги иймонга келган фарзандларингни сенга бўлган чанқоқлиги тугамасин. Уларга хам хаёт сувингдан бергин. Сен менга хам бир куни хаёт сувингдан берган эдинг, ўшандан бери мен хеч қандай рухий сувга мухтожлик сезмадим. Хаётим мазмунга тўлди. Қора-оқ рангли хаётим энди сен бўяган чиройли рангларга тўлди. Худоим, янги иймонга келган фарзандларингни хаётини хам ўзинг истаган холда ранг-баранг қилгин. Хазрати Исо Масихнинг ўлими Сен учун бебахо қурбонлик эканини улар бутун хаёти давомида ёдида тутсин. Улар қаерда бўлмасин, нима қилмасин Сенинг севгинг билан амалга ошсин. Худоим, янги иймонга келган фарзандларинг Каломингдаги оятларни чуқурроқ ўрганиб, ўрганганларини хаётларида ишлатишсин. Сен билан бирга ибодатда бўлиб, сенинг хузурингдан хеч қачон чиқиб кетишмасин. Худоим, уларни рухан бақувват қилгин. Улар билан фахрлангин. Улар Сени хеч қачон юзингни ерга қаратмай, аксинча шохлигингни ерда ўрнатишдаги режанг йўлида юришсин. Худоим, хосилини ўз маромида берадиган ерга ўхшаб, улар хам, хосилдор бўлишсин. Улар хам нажотинг хақида бошқаларга гапириш учун жон куйдиришсин. Худоим, Сен буюксан! Мени қай тарзда гунох қуллигидан озод қилганингни эслайман. Сен одам қиёфасига кириб биз ичра маскан қилдинг. Ҳочга михланиб бизни озод қилдинг. Сен хақингда хали эшитмаган қалблар учун ибодат қилиб, уларни юракларини ва онгларини очгин. Уларни дуо қилиб мархаматлагин. Омин.