MP3

Ассалому алайкум хурматли биродарлар. Дунё ташвишларидан чарчамадингизми? Тўғрисини айтганда, мени хар хил ташвишлар ўзига асирликга олиб келмоқда. Сабаби, мен Худо билан етарлича вақт ўтказмаслигимдадир. Худо берган вақтни тўғри тақсимлаб ишга солмаятганим учун. Худо бизга бир кунда йигирма тўрт соатни хар куни беради. Лекин, уш бу йигирма тўрт соатни тўғри ишлатмаганимиз учун баъзан нолаб, қанийди бир суткада қирқ соат бўлса деймиз. Бў нотўғри азизлар. Аслида Худо бизга етарлича вақт беради. Хамма айиб ўзимизда. Биз вақтимизга эътиборсиз бўлганимиздадир. Вақтни суистимол қилганимиздадир. Ундан ташқари, қилишимиз керак бўлган ишларни приоритетига ахамият бермаслигимиздадир. Агар, вақтни барча нарсага тежаб қилишимиз керак бўлган ишларнинг рўйхатида мухимлигига қараб приоритетлар берсак биз албатта хаётда хамма нарсага улгирамиз. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан вақтга қаратамиз. Уни тўғри ишлатишни ва вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида Худодан сўраймиз. Худоим, бизнинг муқаддас Парвардигоримиз, биз қўлимизни очиб сенга ибодат қиляпмиз. Оллохим, бизга хаётни берганинг учун Сенга катта рахмат. Худойим, Сен бизга хаёт бердинг, хаётимизнинг хар бир куни йигирма тўрт соатдан иборатдир. Лекин бизнинг нодонлигимиз туфайли сен берган йигирма тўрт соат етмаятканга ўхшайди. Худойим, биз биламиз, аслида Сен берган йигирма тўрт соат хамма нарсага етиши керак. Лекин биз вақтни тўғри ишлатиб уни режалаштиришга имконимиз йўқга ўхшайди. Худойим, бизга вақтни тўғри ишлатишга ёрдам бер. Биздан бундай ноқулайликни бартараф этгин. Худойим, вақтимизни тўғри ишлатмаганимиз сабабли биз Сендан хам узоқлашмоқдамиз. Худойим, Сендан узоқлашиш бу ўлим билан баробар бўлган туйғудир. Мен бундай туйғуга эга бўлишни истамайман. Асло истамайман! Шунинг учун Сендан ёлвориб сўрайман, бизни дона фарзандинг қилиб тарбиялагин. Бизни шундай фарзанларинг қилгинки, биз билан фахрланадиган бўлгин. Сенга хизмат қилиб, хаётимизни Сенга бағишлайлик. Набодо одамлар биздан нима учун у ёки бу ишни қилмадинг деб сўраса биз асосан вақтимиз йўқ деб жавоб берамиз. Лекин бу ёлғон албатта, Сен бизга етарлича вақт бергансан. Бизнинг дангасалигимиз деб кўпинча хамма айибни вақтга, уни етмаслигига тўнкаймиз. Худойим, фақат Сен бизни ўзгартира оласан. Сенга тўғри хизмат қилишни бизга ўргатгин. Худойим, шохлигингни ерда ўрнатишдаги режангни амалга ошишида биз хам ўз хиссамизни қўшайлик. Худойим, Сенга иложи борича кўпроқ вақт ажратиб, Сен билан куннинг бошланишидан то уйқуга кетгунимга қадар бирга бўлиб Сенинг бизга бўлган мухаббатингдан ором олиб яшашни истайман. Вақтни бефойда ишларга сарфламай, аксинча, фарзандларимнинг тарбиясига ишлатишни истайман Худойим. Соатлаб бефойда кетган вақтимни Сенга бағишлаганимда эди, дунёнинг ярими иймонга келиб Сенинг хақиқатингни тушунган бўлар эди. Худойим, энди мен Сен берган вақтни суистимол қилишни истамайман. Вақт, бу дарёдир, уни орқага суриш мени қўлимдан келмас. Худойим, Сенинг исминг улағлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Ибодатимни тинглаганинг учун миннатдорман. Сенинг муқаддас номинг ила, Омин дейман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top