Ассалому алайкум азиз биродарлар ва радио дастурларимиз ишқибозлари. Сизлар билан камина Зафарбек эфирда. Бугун ҳам биз яратувчимизга ибодат қиламиз. Биз юрагимиз тубидан Ҳудога ибодат қилар эканмиз биз ибодатларимизга бир кунмас бир кун албатта жавоб оламиз. Лекин бунинг учун бизнинг Унга бўлган иймонимиз кучлик бўлиши керак. Ундан ташқари биз бирон бир нарса учун илгари ибодат қилганимиз ҳам деярли ёдимиздан чиқиб кетади. Қилган ибодатларимиз бажо бўлган бўлса хам илгари айнан шу нарса учун ибодат қилганимиз ҳатто ёдимизга ҳам келмайди. Ва энг ачинарлиси эса, Ҳудо жавоб берган ибодатларимиз учун Унга ҳеч рахмат айтмаймиз. Бунинг олдини олиш учун биз ибодат дафтарчасини ишлатишга одатлансак ўзимизга катта фойда бўлган бўлар эди. Масалан, ибодат учун оддий бир дафтарчани ишлатсак бўлади. Ибодат қилишдан олдин сиз албатта у ерга санани ёзиб, Ҳудодан сўрамоқчи бўлган нарсаларнинг рўйҳатини тузинг. Ҳар бир ибодат мавзусини алоҳида дафтарчага ёзиб чиқинг. Биродарлар сизни бирон бир нарса учун ибодат қилишингизни илтимос қилган бўлсалар ҳам нима учун ибодат қилишнинг барчасини ёзиб боринг. Кунлар ўтади, сизнинг ибодат дафтарчангиз ҳам ёзув-чизувларга тўлишни бошлайди. Фақат шундагина сиз қайси ибодатларга Ҳудо жавоб бергану, ва қайси ибодатларга ҳали жавоб бермагани кўз олдингизда намоён бўлади. Бордию баъзи ибодатларга анча вақтдан бери жавоб олмай келсангиз ҳам, унда сиз айнан ўша мавзу учун осонлик билан ибодат қилишингиз мумкин бўлади. Уш бу ибодат дафтарчаси сизнинг сер ибодат ҳаётингизда анча ёрдам беради деган умиддаман. Азизлар, келинг бугунги ибодатларимизни айнан ибодат қилишимиз ва Ҳудога шукур айтишга бағишлаймиз. Ҳудойим, Сенинг исминг улағлансин. Сенинг осмондаги шоҳлигинг ҳам ерда ўрнатилсин. Ҳудойим, мен ибодатларимиз учун ибодат қиламан. Биз сенга кўп ибодат қиламиз. Ибодатларимиз сони кўплигидан ўзимиз ҳам баъзан ёдимиздан чиқариб юборамиз. Нима учун ибодат қилганимиз, қачон ибодат қилганимиз ва айниқса ким учун ибодат қилганимиз деярли ёдимиздан чиқади. Худойим, энг ачинарлиси эса, Сен ибодатларимизга жавоб берсанг биз кўпинча сенга шукур айтиш уёқда турсин, биз ҳатто Сенга миннатдорчилик билдиришни ёдимиздан чиқариб юборамиз. Бу эса албатта ачинарлидир. Худойим, биз сендан кечирим сўраймиз. Қилган нодонликларимиз учун бизни кечиргин. Худойим, ибодатларимизни тинглаб уларга жавоб бериб келятганинг учун Сенга шукуроналар бўлсин. Сенинг исминг биз учун ҳар дойим муқаддас бўлсин. Бизнинг ибодат вақтимизни ўзинг дуо қилгин. Биз ҳар куни Сенга вақт ажратиб, Каломинг устида Сенга ибодат қилайлик. Худойим, хаётларимизни Сенга топширдик, лекин агар ибодат орқали Сенга мурожаат қилиб турмасак бундан бизга нима фойда? Худойим, Сенга кўпроқ ибодат қилайлик. Сен билан кўпроқ вақт ўтказайлик. Кунимизни Сен билан бошлаб Сен билан тугатайлик. Худойим, бизга донолик бер. Берган донолигингни биз донолик билан уни бошқаларга етказайлик. Сенга ҳизмат қилиш туйғуси бизни хеч қачон тарк этмасин. Сенинг муқаддас номинг ила Сенга ибодат қилдик. Сенга шон-шарафлар бўлсин. Омин!