Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан мен Зафарбек эфирдаман. Сизлар билан яна бир-бор радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимдан бениҳоят ҳурсандман. Сиз учун таёрланган дастурларимиз сизга манзур бўляпти деган умиддаман. Ўтган галги эшиттиришда биз сизлар билан Ҳудо билан кўпроқ вақт ўтказиш учун Парвардигоримизга ибодат қилган эдик. Бугун эса биз сизлар билан ҳазрати Исони тўккан қонини тўлиқ тушуниш учун ибодат қиламиз. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак биз бугун сиз азиз радио тингловчилар билан Ҳудони биз гунохкор бандалар нажот топиши учун, гунохлардан озод бўлиш учун қилинган улуғ қурбонлик учун Парвардигоримизга шукуроналар айтамиз. Оламдаги қилинган биринчи гунох ёдингиздами? Ҳа, тўғри, айнан Жаннат боғида бобокалонимиз ҳазрати Одам-ато шайтоннинг гапига кириб гунох қилган эди. Гунохгача ҳаммаси жуда яхши эди. Ҳудонинг яратгани билан, майли яратгани, Ҳудонинг ижодидаги энг севикли бандаси яратувчининг гапларини инкор этиб айор илонни гапига кириб катта ҳато қилган эди. Ҳабариз борки, Ҳудонинг хузурида хеч қандай ўрин йўқ. Ҳудо учун ҳар қандай гунох гунохлигича қолаверади. Шунинг учун Яратувчимиз Одам –ато ва Момо-ҳавони жаннат боғидан қувишга мажбур эди. Эсингизда бўлса Мусо пайғамбар баён этган Ибтидо китобида Парваридигоримиз одамни жаннат боғидан қувиб қуйдаги сўзларни айтган эди: Худованди Карим Одам ва унинг хотини учун теридан кийим ясаб, уларни кийинтирди. «Мана, одамзод яхши ва ёмонни фарқлашда худди Биздай бўлиб қолди! — деди Худованди Карим. — Энди, тағин қўлини чўзиб, ҳаёт дарахти мевасидан ҳам олмасин, уни еб абадий яшамасин! » Шу билан Худованди Карим, ўзи чиққан ерни ишласин, деб одамзодни Адан боғидан чиқариб юборди.
У одамзодни ҳайдаб юборди-да, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқий томонига карубларни ва айланадиган алангали қилични қўйди. Азизлар, ушбу оятлардаги оҳирги сўзлар бизга шуни маълум қиладики, биз гунох қилганимиздан сўнг Ҳудо жаннат эшигини биз учун муҳрлаб айланадиган алангали қилични эшиклар олдига кўйди. Биз энди хеч урунмайлик хеч қачон Худонинг хузурида, яъни абадий ҳаётга эга бўла олмаймиз. Лекин Худонинг муҳаббати, Унинг бизга бўлган севгиси бизга Жаннат боғига киришимиз учун битта йўлни намойиш қилди. У ҳам бўлса, Ўзининг азиз зоти бўлмиш ҳазрати Исони одамзодни гунохлари учун қурбон қилишда эди. Ҳудо буни амалга оширди, лекин шайтон устидан ғалаба қилиш Худо учун анча қимматга тушди. Ҳазрати Исони ҳочда тўккан қони бизга нажот берди. Ҳа азизлар, Ҳудонинг бизга бўлган севгисининг чегараси йўқдир. Келинг Худога шу учун шукурона билдирамиз. Худойим, бизни севганинг учун сендан миннатдормиз. Бизга танлаш имкониятини берганинг учун сенга катта рахмат айтамиз. Худойим, Сенинг исминг улуғлансин. Худойим, бизга нажот бериб бизни абадий ҳаётга лойиқ қилганинг учун жуда миннатдорман. Ҳудойим, Сен биз учун қимматбаҳо қурбонлик қилдинг. Бизни Исонинг қонига арзийдиган фарзанд бўлиш яшашимизга ўзинг кўмакдош бўлгин. Сенинг Муқаддас Номинг ила ибодат қилдик. Омин!