3:11

Қора седана ҳақида 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум хурматли мухлислар. Ҳалқимизда қора седанани билмайдиган одам топилмаса керак. Кўп асрлар мобайнида қора седана уруғи ва ёғи миллионлаб кишилар томонидан тиббий мақсадда кенг қўлланиб келинган. У халқ табобатида ошқозон-ичак, юрак, кўз ва нафас йўлларида учрайдиган турли касалликларга, шунингдек, астма, бронхит, жигар-буйрак фаолиятининг бузилиши, бош, тиш оғриғи, шамоллаш, кўнгил айнишини даволашда ишлатилган.

Бундан ташқари, қора седана соғлиқни тиклаш учун иммунитетни мустаҳкамлаш борасида энг кучли восита ҳисобланади. Асаб тизими касаллиги, турли хил ички яралар, гижжа, менструация бузилиши ва ҳатто ракка ҳам даво қилинади. Киши ҳеч нарсадан шикояти бўлмаганда ҳам кунига овқатдан сўнг 1 чойқошиқ қора седана истеъмол қилиб турса, организми бақувват бўлади, иммунитети кучаяди.

1992 йилда Бангладеш тиббиёт университетининг департемент тадқиқотида қора седана энг кучли 5 хил антибиотик — ампициллин, тетракциклин, котримокзалол, гентамицин ва налидикс кислотаси билан солиштирилганда, қора седана ёғи кучли бактерияларга (ҳатто вабо ва хом гўштдан юқадиган микробларга) қарши энг таъсири кучли антибиотик бўлиб чиқди. Қора седана ёғи она сутини ҳам кўпайтирар экан. Бу ёғ соч тўкилиши ва эрта оқаришиниинг ҳам олдини олади.

Қуйида қора седана уруғи ва ёғининг айрим касалликлар учун қўлланиш рецепти билан таништирамиз.

1. Астма ва йўталда.

Cедана ёғига зайтун ёғи аралаштирилиб (1:5) кўкрак қафаси артилади. Бир ош қошиқ седана ёғи сувга солиб қайнатилади ва оғиз буғланади ёки чорак чойқошиқ қора седанани тил тагига солиб шимиб юрилади.

2. Диарея (ич кетиши)да.

Бир ошқошиқ седана ёғини 1 стакан қатиқ билан аралаштириб, 3 кун давомида кунига 2 маҳалдан ичилади.

3. Бош оғриғида.

— Бир ошқошиқ майдаланган қора седанага 1 ошқошиқ анис уруғи, 1 ошқошиқ майдаланган гвоздика аралаштирилиб, ҳар овқатдан олдин 1 чойқошиқ оғизга олиб турилади ва ивиб қолгандан кейин ютилади, сув ичилмайди;

— 1,5 чойқошиқ седана ёғи кунига 2-3 маҳал ичилади;

— Бошнинг оғриган жойи седана ёғи билан массаж қилинади, ширинлик ейилмайди.

4. Ревматизм ва бўғимлар оғриғида.

Озгина седана ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, оғриган жойга сурилади. Ва ётишдан олдин асал қўшилган чойга бир неча томчи ёғидан томизиб ичилади. Оч қоринга 5 донача саримсоқпиёз еб, бир соатдан кейин корица ўтининг 1 стакан қайнатмасига 5 томчи седана ёғи қўшиб ичилади. Суяк зирқираб оғриганда: пиёз седана ёғи аралаштирилиб озгина сувда димлаб пиширилади. Кунига 2 маҳал ейилади. Ёғи билан оғриган жой силанади. Қора седананинг кичгиналигига қарамасдан уни соғлиғга фойдаси албатта кўпдир. Седананинг бошқа фойдали томонлари ҳақида биз кейинги сафар албатта давом эттирамиз. Хозир эса хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top