Ассалому алайкум азиз биродарлар. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Азизлар, эсингизда бўлса биз ушбу дастуримиз орқали барчамизни яратган Парвардигоримизга шукуроналар билдириб ибодат қилиб келмоқдамиз. Севикли биродарларим, бугун хам биз Раббимизга ибодат қилиб У билан бирга вақт ўтказамиз. Айтмоқчи, сиз охирги маротаба қачон Худога мурожаат қилгансиз? Агар Худони соғинган бўлсангиз ёки У билан янги муносабат қурмоқчи бўлсангиз унда биз билан қолинг. Азизлар, ибодат хаётимизда жуда катта рол ўйнайди. Масалан, бола фарзанд ота-онаси билан анча вақт гаплашмай қўйса боланинг ва ота-онанинг муносабатлари ёмонлашади. Уларнинг орасидаги масофа катталашай бораверади. Ундан кўраси келинг хазрати Исо Масих Худонинг каломида ўз шогирдларига айтган баъзи оятларни сизга ўқиб берсам. Раббимизнинг расуллардан бири Луқо баён этган хушхабаридан ўқиймиз: Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди:
– Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар:
Эй, Отамиз!
Сенинг муқаддас исминг улуғлансин.
Сенинг Шоҳлигинг келсин.
Кундалик ризқимизни бериб тургин.
Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз.
Бизни васвасага дучор қилмагин.
Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб:
– Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими?
Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради.
Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади.Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.
Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». Қандай ажойиб оятлар! Азизлар, келинг биз хам қўлимизни очиб мухаббатининг чегараси йўқ Худойимизга ибодат қилайлик. Севикли Отажон, бизни севганинг учун рахмат, бизни танлаб ўз халқинг қилиб, бизни Ўз фарзандинг қилиб тайинлаганинг учун рахмат. Сенинг Муқаддас Исминг улуғлансин! Худойим, хозир қўлини очиб Сенга ибодат қилятган барча бандаларингни Ўзинг дуо қилиб мархаматлагин Худойим. Қалбларимизни Муқаддас Рухинг билан тўлдиргин. Хаётимиз Сенга тегишлидир, хаётимизни Ўзинг бошқаргин. Бизни ўз панохингда асрагин азиз ва севикли отажон. Сенинг исминг абадий улуғлансин! Омин!