MP3

Салом азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз билан эфир орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Менинг исмим Зафарбек. Бугун азизлар биз Парвардигоримизга ибодат қиламиз. Азизлар, сиз охирги маротаба қачон Худога мурожаат қилгансиз. Агар Худони соғиниб У билан янги муносабат қурмоқчи бўлсангиз унда биз билан қолинг, биз биргалашиб қўлимизни очиб азиз Яратувчимизга ибодат қиламиз. Азизлар, ибодатимизни бошлашдан олдин келинг Муқаддас Каломдаги ибодат қилиш ҳақидаги бир оятни ўқиб чиқамиз. Хазрати Исо шогирдларига шундай сўзларни айтган эди, “Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Айш қилиб, кайф суриб, ҳаётнинг ташвишлари остида бўғилиб, юракларингизни ёғ босмасин, тағин у кун ногаҳон бошга тушиб сизни тўрга илинтирмасин! Чунки у кун ер юзида яшовчи ҳар бир кишини босиб олажак. Шу сабабдан доим ҳушёр бўлинглар. Юз бергувчи бу мусибатлардан омон қолишга куч топиб, Инсон Ўғли олдида туришга муносиб бўлмоқ учун доимо ибодат қилинглар»”.

Азизлар, ибодат ўзи нима? Ибодат бу албатта банда билан Худо орасидаги сўзлашув. Агар биз Худо билан сўзлашмай қўйсак Уни унутиб қўйган бўламиз. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг сизнинг фарзандингиз сизни унутиб сиз билан гаплашмай қўйди дейлик. Сизни қайғу босиб тушкунликка тушасиз. Ибодат хам биз фарзандлар отамиз Худо орасидаги сўзлашувга ўхшайди. Ибодат бўлмаса муносабатлар хам албатта ўзгаради. Ва ўзгарса хам албатта ёмон томонга ўзгаради. Ибодат қилиб туриш керак, бу бизнинг рухий хаётимизда бақуват бўлишимизга ёрдам беради. Хазрати Исо бизга ибодат қилишни айтади, Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашсаки, дарахт илдизигача қуриб қолган экан. Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога:

– Устоз! Қара, Сен лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди, – деди.Исо бунга жавобан айтди:  – Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: „Қўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди.

Азизлар, келинг биз хам хазрати Исо айтганидек қалбимиздаги иймон билан азиз Парвардигоримизга ибодат қиламиз. Худойим, азиз Отажон бизни севганинг учун сенга шукуроналар бўлсин. Гунохларимизни ўзинг кечиргин Худойим. Биз бандаларингни хам кечиришга ўргат. Худойим, бизга хам севишни ўргат. Худойим биз хам хочимизни кўтариб Сенга эргашайлик. Биз хам хар кунимизни Сен билан бошлаб Сен билан тугатайлик. Худойим Сенинг хақиқатингни излаганларни хеч қачон қувиб чиқармайлик. Аксинча сен бизга берган чексиз севгинг билан бўлашайлик. Отажон, уларни хам фарзандинг қилиб Муқаддас рухингга тўлдиргин азиз Отажон. Сенинг мухаббаттнгни бутун олам тан олсин ва сенга яқинлашсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top