3:23

Довуднинг шукрона ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Парвардигорим сизни Ўз мархаматласин. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса биз ўтган дастурда Ханнанинг ибодати хақида гаплашган эдик. Бугун эса биз хазрати Довуд қилган шукурона дуосини сизга намоиш этаман. Кейин эса азизлар биз хам Раббимизга қўлимизни очиб Унга ибодат қиламиз.

Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб , шундай ибодат қилди:

“Эй, Эгамиз Раббий! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?! Бунинг устига, эй, Эгамиз Раббий, Сен келажак замонда юз берадиган воқеалардан хабар бериб, бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Сенинг бу ваъдаларинг жамики инсонларга тегишли бўлсин , эй, Эгамиз Раббий! Мен Сенга ортиқ нима дея олардим, Эгамиз Раббий! Ахир бу қулингни биласан–ку. Берган ваъдангга, Ўз ҳоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг ва бу қулингга аён этдинг.

Нақадар улуғворсан, эй, Эгамиз Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз, Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ!  Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй, Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиққанингда, уларга буюк, ажойиб ишларингни кўрсатиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Сенинг халқинг бегона халқларга ҳужум қилганида, Сен ўша халқларни ва уларнинг худоларини қувдинг. Халқинг Исроилни, тоабад Ўзимнинг халқим бўлади, деб мустаҳкамладинг, эй, Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг.

Эй, Парвардигор Эгамиз! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда тоабад тур, берган ваъдангни бажар, токи одамлар, Сарвари Олам — Исроилнинг Худоси экан, деб номингни тоабад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин. Эй, Исроилнинг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни яратаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.

Эй, Эгамиз Раббий! Сен — Худосан, сўзларинг — ҳақ. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан. Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда тоабад турсин. Сен сўз бергансан, эй, Эгамиз Раббий! Сенинг марҳаматинг туфайли бу қулингнинг хонадони тоабад марҳаматга сазовор бўлғай.”

Азизларим, келинг биз хам энди қўлимизни очиб, яратувчимизга дуо ю ибодатларимизни айтамиз. Осмондаги отажон, бизни севганинг учун катта рахмат. Бизни ўлим ва гунох жаридан тортиб олганинг учун Сенга ўз шукуроналаримизни айтамиз. Сен бизни шундай севдингки хатто ўзингнинг ягона зотинг хазрати Исо Масихни ўлимга дучор қилиб Уни учинчи куни тирилтириб шайтон устидан ғалаба қозондинг. Худойим, буюк режангни амалга ошириб бизни шайтон занжирларидан озод қилиб ўз фарзандинг бўлиш имкониятини бердинг. Отажон, мен Сенинг севгинг ва мухаббатингни хали юракларида ва қалбларида хис қилмаган одамлар учун ибодат қиламан. Уларнинг юракларини оч, хар қандай шайтоннинг ишларини улардан узоқлаштиргин. Улар хам сенинг мухаббатингдан бахраманд бўлишсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top