3:43

Тақиллатиб туринг ва сизга очилади

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Ибодат қилиш дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида дойимгидек бошловчингиз Зафарбек. Дўстлар, сиз ибодат қилишни яхши кўрасизми? Ёки бўлмаса ибодат қилишни нима хожати бор?-дерсиз. Азизлар, агар Худо билан яқин муносабатларга эга бўлиш ниятида бўлсангиз унда ибодат қилиб туриш керак. Худо билан муносабат хар бир одамнинг шахсий ишидир. У истаса Худо билан яхши муносабатлар қуриб бахтли хаёт кечиришга харакат қилади, истаса хеч қандай муносабатлар хақида ўйламай Худосиз бўлган хаётни давом эттиради. Ибодат қилиш бизни худди отамиз билан сўзлашувга ўхшатиш мумкин. Келинг хазрати Исо Масих ибодат ҳақида қандай сўзлар айтганини кўриб чиқамиз.

Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар:      Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин.

Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб:– Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими? Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». Азизлар, ха ибодат қилиб туриш худди севишган юракларнинг бир бири билан сухбатлашишига ўхшатса бўлади. Азизлар, сизга чинин айтайн, агар сиз Худо билан яхши муносабатлар ўрнатиш иштиёқида бўлсангиз сиз албатта ибодат қилиб туришингиз керак. Ибодатсиз хеч қандай бахтга эришишнинг иложиси йўқдир. Иложи борича хар кунингизни ибодат билан бошланг ва албатта кечқурун хам кунингизни ибодат билан якунланг. Азиз, Отажон, бизни ибодат қилишга ўргаттинг. Бизни қандай қилиб ибодат қилишимизни ва истаган нарсамизни сўрашимизни бизга намоён қилдинг. Азиз Отажон, бизга хар куни ибодат қилиш учун истак бергин. Биз хам кунимизни ибодат билан бошлаб ибодат билан якунлашни истаймиз. Нафақат ўзимиз учун, нафақат ўзимизнинг рисқимиз учун баълки ўзгалар ва душманларимиз учун хам ибодат қилишни бизга ўргатгин. Хаёлимиз фақат Сен хақингда бўлсин. Худойим, Муқаддас Рухинг вужудимизда дойим маскан қилсин. Дойим сенга қўлимизни очиб дуою-ибодат қилишдан чарчамайлик. Ибодат қилишга ўргатиб бизни ибодатларимизга хам қулоқ солганинг учун катта рахмат. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик азиз Худойим. Омин. Дўстлар, сиз билан хайирлашишдан олдин сизга сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top