3:36

Муқаддас Рухни олиш учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида дойимгидек бошловчингиз мен Зафарбек. Дўстлар, ибодат қилиш нақадар ажойиб машғулот эканини билганингизда эди. Ибодат қилиш бизни худди Худога телефон орқали қўнғироқ қилиб бор гапни айтишга ўхшатса бўлади. Нафақат телефон орқали, баълки юзма юз ўтириб Яратувчимиз билан сухбатлашиб ўтиришга ўхшатса бўлади. Келинг, хазрати Исо Масихнинг хаворийлари ибодат қилиш ҳақида нима деганини кўриб чиқамиз. Бутрус билан Юҳанно озодликка чиқарилгандан кейин, ўртоқларининг қошига бориб, олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг барча айтганларини сўзлаб бердилар. Улар буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилиб дедилар: «Эй бизнинг Эгамиз, еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Худо! Сен Муқаддас Руҳ орқали Ўз қулинг – отамиз Довуд оғзи ила дегансан: „Миллатлар нега исён кўтаряптилар? Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар? Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Худованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.

Ҳақиқатан ҳам, Ҳирод билан Пўнтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди. Сен Ўз қудратинг ва хоҳишинг билан аввалдан белгилаган ишларнинг ҳаммасини бажаришди. Энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла. Азиз Ўғлонинг Исо исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!»

Ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.

Азизларим, мисол учун мен ўз дангасалигим учун ибодат қилишни унутиб қўядиган одатга эгаман. Шахсан мен бундай бўлишни истамайман. Мен хам хазрати Исо Масихнинг асил шогирдларига ўхшаб ибодат қилиб Муқаддас Рухга тўлиб Худонинг сўзини жасорат билан гапиришни истайман. Худойим, мени фарзандинг қилиб қабул қилганингдан нақадар бахтлиман. Сен мени хеч қачон ташлаб кетмаслигингни айтдинг. Мен бунга ишонаман, чунки Сен хар бир берган ваъдангни амалга оширасан. Худойим, Сен Масих деб тайинлаган азизу муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришни асло истамайман. Аксинча бутун хаётимни Сенга бўлган хизматга бағишлаб, хосилдор дарахт каби кўп мевалар берай. Худойим, мен шундай қилиб тарбиялагинги одамлар мени кўриб, мени қилган ишларимни, гапирган гапларимни эшитиб Сенга шукуронлар айтишсин. Худойим, мен Сенга хизмат қилишни истайман, фақат Сенга сажда қилишни истайман. Хар бир қадамим, хар бир нафасим фақат Сени улуғлашган қаратилсин эй азиз Худойим.

Менинг қанча йилларим Сенсиз ўтди Худойим. Сени илгари билмаган эдим. Мен худди йўқолиб қолган қўзи каби эдим. Лекин Сен мени топдинг, ва хурсандлигингдан мени бағрингга босдинг. Худойим, Сен нақадар ажойибсан. Сенинг мухаббатингни чегараси йўқдир. Сенинг севгинг дунёда тенги йўқ севгидир. Фақат Сенинг менга бўлган севгинг хазрати Исо Масихни хочга михлади ва учинчи куни Уни тирилтирди. Фақат Сенга сажда қилишни истайман. Гунохни мендан узоқлаштир, аксинча Сенинг Муқаддас Рухингга тўлиб рухан ўсишни ва Сенга яқинроқ бўлишни истайман Худойим. Борлиғим Исонинг ўлими ва Уни тўккан қонига қаратилсин. Худойим, мен учун дойим муқаддас Худо бўлгин эй Отажон. Фақат Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим ё Раббим. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top