3:15

Токнинг сири 4 қисм

MP3

Худо биздан нима хоҳлайди? Исо ўша кеча узумзор оралаб кетар экан унинг қўлида ҳеч нарса йўқ эди. У ғайри табиий тарзда узумзор ҳақида сўзлади. У узумзор ҳақида ўйлаб кетаётган эди. У соғлом токдаги новдани қўлига олиб деди: «Мен ҳақиқий токман, Отам эса Боғбондир. Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, ҳомток қилиб тозалайди. …Мен ток сизлар эса новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради….Сизлар кўп ҳосил берсангиз Отам улуғланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар.”

Унинг сўзларини эшитишингиз ҳамон кўз олдингизга новдалардаги янги чиққан барглар ва барглар остдида ҳосилдан дарак берувчи гужм гуллар келдими? Узумнинг янги пишан ширин таъмини ҳис қилдингизми? Исо энг чуқур ҳақиқатларни ердаги оддий мисоллар билан боғлаб тушунтиришни ёқтирарди. У ўлимидан олдин бир нарсани сиз билан биз ҳосил келтиришимиз ҳақидаги ҳақиқатни тушунтиришни истаган.

Ток ҳақидаги мавзу орқали Исо бизга Худо учун ҳосил беришни тушунтирган.

Исо ток. Агар сиз қишлоқда яшамасангиз ва ток ўстирмаган бўлсангиз ток ҳақида кўп нарса билмайсиз. Жуда кўп боғбонлари токни жуда баланд қилиб ўстиришмайди. Одатда токлар белгача ёки ундан бир оз баландроқ қилиб ўстирилади. Токни эса махсус таянчларга боғлаб қўйишади. Шунда токнинг новдалари ҳар томонга тарқалиб ўсиши мумкин.

Ота Боғбон. Боғбон эса узумзорнинг қўриқчиси. У узумзорнинг эгаси ёки ижарага олган киши бўлиши мумкин. Боғбоннинг ягона мақсади мумкин қадар новдалардан кўпроқ ҳосил териб олиш. Соғлом ва яхши парвариш қилинган узумзор мўл-кўл ҳосил гаровидир.

Сиз ва мен новдалармиз. Узумзорда боғбон асосан новдаларга кўпроқ эътибор қаратади. Чунки улар ҳосил беради. Новдаларни махсус тиргакларга боғлаб тиклаб қўйишади. Чунки иложи борича кўпроқ қуёш нурини кўриши керак. Бу уларнинг яхши ҳосил беришига сабаб бўлади. Боғбон кўпроқ ҳосил бериши учун новдаларни мароқ билан хомток қилади. Бу манзара бир оз ғалати кўринса ҳам бир нарсани сўрамоқчиман. Исо нега айнан ўлишига бир неча соат қолганида узумзор, ток ва новдалар ҳақида гапирди? Исо шогирдларига энди янгига фикрлашни ўргатиш вақти етганини биларди. Исо улар ўз келажагига Худонинг назари билан қарашни ўргатди. У шогирдларини ерда ҳеч нимага тушунмаган ҳолда қолдириб кетишни хоҳламади. Худо сизнинг ҳаётингизда қандай рол ўйнайди? У ҳар доим ҳам сиз кутгандек ишлайдими? Ҳосил нима? Бу саволларга жавоб олиш учун келгуси суҳбатларимизни мунтазам тинглаб боринг. Бу ҳақиқатлар ва бу суҳбатлар сизнинг атрофингиздаги нарсаларга бўлган қарашингизни ўзгартириб юборишига ишонамиз. Умрбоқий ҳосил тилаб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top