3:27

Тинчлик ўрнатиш ҳақида 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум биродарлар. Бугун ҳам тинчлик ўрнатишга тегишли суҳбатимизни давом эттирамиз. Эсингизда бўлса, жамоатдан хайдалган кишилар юраги қаттиқлиги учун хайдалган. Улар эшитишни истамаган. (“қулоқ солиш” сўзи Матто 18:15-17 оятларда тўрт марта ишлатилган.) Маслахатга қулоқ солмаганлар тартиб–интизомга ўргатилиши шарт. Иккинчидан, тинчлик ўрнатишнинг уч қисмли мақсадини яна эслатиб ўтиш фойдадан холи бўлмайди. Тинчлик ўрнатишнинг аниқ мақсади ёки Янги Ахдга кўра тартиб интизом уч қисмли: Худонинг улуғлаш, жамоатнинг фаровонлигига эришиш, гунохкорни қайта тарбиялаш. Тинчлик ўрнатиш энг аввало Худони улуғлаш учун қилиниши керак. Чунки имонсизлар бизнинг яхши ишларимизни кўрганда Худо улуғланади, аммо гунох иш қилсак Худонинг номига доғ туширган бўламиз. Шунинг учун, биз Унинг амрларига амал қилсак ва гунохга Муқаддас Каломда ёзилганидай муносабатда бўлсак Унинг шухратини оширган ва номини эъзозлаган бўламиз. Тинчлик ўрнатишнинг иккинчи мақсади жамоатнинг фаровонлигини оширишдир. Бизга танани бирликда ва пок сақлаш буюрилган. Ва нихоят тинчлик ўрнатишнинг охирги мақсади хато қилган биродарни қайта тарбиялаш ва уни қайтариш. Муқаддас Каломда гунох қилган биродарни қандай қилиб жамоатдан хайдаш хақида аниқ йўл–йўриқлар берилган. Аммо гунох қилган биродар тавба қилса жамоат нима қилиши керак? 1 Коринфликлар 5 бобида ёзилган Павлуснинг мактубидан сўнг Коринф шахрида жамоатдан қувилган биродар кейинроқ тавба қилади. Шунинг учун хам Павлус Коринф шахридаги жамоатга тавба қилган биродарни жамоатга қабул қилиш хақида аниқ кўрсатмалар беради.

Коринф шахридаги жамоатдагилар гунох қилган биродарни жамоатдан хайдаб тўгри қилишган, аммо ўша биродар тавба қилганидан кейин кечирмай хато қилишган. Шунинг учун хам Павлус уларни тавба қилган биродарни кечиришга, тасалли беришга ва қайта мухаббат кўрсатишга ундайди. Павлус уларга фақат ижобий гаплар айтишдан ташқари уларни огохлантиради. Агар улар тавба қилган биродарни кечирмаса, Шайтон бундан фойдаланиб қолиши мумкин. Кечирим бермаслик шайтонга эшик очади ва шайтон сиртмоқларининг кўпайишига сабаб бўлади.

Жамоатдан расмий холатда хамманинг олдидан хайдалган бўлса худди шундай яна хамманинг олдида жамоатга қабул қилиниши керак. Дарбадар ўғилга тўн кийдиришган бармоқларига узук тақишган. Йўқолган ўгиғнинг топилишини хурсандчилик билан қабул қилиш кераклигини кўрсатиш учун Дарбадар ўгил шарафига базм уюштирилган. Жамоатда тинчлик ўрнатиш учун энг аввало гуноҳ қилган биродарга бориб яккама-якка унинг гуноҳини ўзига кўрсатиш керак. Агар шунда ҳам у гуноҳи учун тавба қилмаса, икки ёки учта етакчиларни чақириб уларнинг олдида гуноҳкорга панд-насиҳат қилиниши керак. Унда ҳам қулоқ солмаса, жамоатда эълон қилиб, уни жамоатдан ҳайдаш лозим. Тавба қилгачгина уни жамоатга яна қайта қабул қилиш мумкин. Бугунги суҳбатимиз сизнинг Худо йўлида тинчлик ўрнатувчи бўлишингизга катта ёрдам беради деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top