“Мен сенга ақл ўргатарман, юрар йўлингни кўрсатарман. Кўзим сенинг устингда бўлиб, сенга рахнамолик қиларман. Онгсиз от ёки хачир каби бўлманглар! Уларни тутиб юриш учун юган ва сувлуқ тақмасанг, улар сенга сира бўйсунмас.” Забур 31:8-9
Ассалому алайкум биродарлар. Хар биримиз хаётимиздаги сахролардан ўтаётганимизда албатта нималарнидир ўрганамиз. Агар сахродан ўтиб олиб ортга қарайдиган бўлсак, ўшанда Худованд биз учун нималар қилганини аниқ кўрамиз. Бизга нималарни ўргатганини англаймиз. Бу сахроларни бошимизга келишида хам Худованднинг режаси бор. Сахрода бўлганимизда хам У биз билан бирга бўлади. У бизни Ўзи хохлаганидай қилиб ўзгартирмоқчи. Неча йиллар давомида биз учун қадрли бўлиб қолган эски одатларимизни шундай пайтларда қўйиб юборишимизни истайди. У хар биримизга: «Болам энди бу одатингни ёки хислатингни қўйиб юбориш пайти келди”, деб айтади.
Аммо қўйиб юбориш биз учун оғриқли бўлади. Ахир неча йиллар давомида биз шу одатларимиз ва хислатларимиз билан яшаб келяпмизд-да. Улар биз учун қадрли ва бизнинг бир бўлагимиз бўлиб қолган. Энди эса Худованд қўйиб юбор, деяпти. Бир томондан хар биримиз Худовандни менинг борлиғим, деймиз. Шундай дея туриб, Унинг буйруғини бажаришни истамаймиз. Албатта шу одатларимиз ва хислатларимиз туфайли эски табиатимизда қониқиш олганмиз. Энди қўйиб юборишдаги оғриқ ва азобларга чидаш ёқимсиз бўлади. Қўйиб юбориш хам рухан хам хиссан оғриқли бўлади. Эски одатларимиз ва қониқишларимизни қўйиб юборсак, уларнинг тагидаги жарохатлар очиқ қолади. Биз шу жарохатларнинг очилиб қолишидан қўрқамиз. Аммо Худованд айнан шу жарохатларни шифолаш учун ва бизни оғриқлардан халос қилиш учун эски одатларимизни олиб ташламоқчи эканини ўйлаб кўрмаймиз. Шунинг учун хам қўйиб юбориш узоқ вақтга чўзилади.
Сахродаги саёхатимиз давомида биз аста-секин ўзимиздаги аввал сезмаган нарсалардан халос бўлишни ўрганамиз. Кечирим бериш- бу хар бир имонлининг оғриқли нуқтаси. Эски хаётимизда кечирим бермай ўрганганмиз ва бу билан рохатланганмиз. Бироқ Худованд кечирим беришимизни ва кечиримли бўлишимизни истайди. ХАр биримизнинг хаётимизда жахл бор. Биз бошқа пайтлари буни сезмаслигимиз мумкин. Доимгидай, Мен яхши Масихийман. Яхши масихийлар жахл қилмайдилар, — дея уни яшириб келгандирмиз. Бироқ юрагимиз сахрога тушиб қолгач, биздаги жахл, нафрат ва кечирим бермаслик очиқ кўриниб қолади. Улар билан юзма-юз туришга тўғри келади. Шунда бизга оғриқ келтирганларни, бизни хафа қилганларни, биздан юз ўгирганларни, кечиришимиз кераклигини англаймиз. Ўшанда душманимизни севиш кераклигини англаймиз. Хўш, душманимизни севиш эвазига нима оламиз? Нафрат, аччиқланиш, қасосми?
Худованд бизни сўқмоқнинг пастига биз юришни истамайдиган, аммо Худовандга эргашадиган бўлсак, юришимизга тўғри келадиган ерга бошлайди. Ва биз ўша сўқмоқ бўйлаб шошмасдан, истамайгина юрамиз. Шундай катта ички қарама қаршиликлар даврида биз бир нарсани аниқ билиб оламиз. Бу нарсаларни бир ўзимиз қила олмасдик. Худованднинг ёрдамисиз сахродан бир қадам хам силжий олмасдик. Ўша рухий ожизлик пайтида Муқаддас Рухнинг хамрохлигини сезамиз. Ўзимизнинг эски холатимизни кўриб, яна ўша холатда яшашни истамаймиз. Биз ахир эндигина, юрагимиздаги жахл, кечирим бермаслик одатларидан қутулдик-да. Биз сахрода олган сабоқларимиздан ўзимиз хақидаги хақиқатни тан олишни ўрганамиз. Аммо бу сабоқларни қайта-қайта такрорлашимиз ва буларни ўзимизга янги одат қилиб қолишимиз керак бўлади. Худовандимиз Унинг қизлари ва ўғиллари хақиқий озодликда хурсанчилик билан юришларини истайди. Шунинг учун агар ўғил бизларни озод қилса, биз хақиқатдан озод бўламиз.